Декабрь 5, 2012
Навоий вилояти Хатирчи туман Ички ишлар бўлими раҳбари подполковник Баҳриддин Тўхтаев ноқонуний равишда олтин қазиш ишлари билан шуғулланганликда айбланиб, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди.
Хатирчи туман Ички ишлар бўлими раҳбари Баҳриддин Тўхтаев ҳозирда Навоий вилоят Миллий хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида сақланмоқда.
Бу ҳақда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими Озодликка маълум қилди.
Милиция ходимига кўра, подполковник Тўхтаевга очилган жиноий иш ҳам Навоий вилоят Миллий хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилмоқда. Суҳбатдошимиз Тўхтаев билан боғлиқ бошқа тафсилотлардан бехабарлигини айтди.
15 2
12,489 просмотров
Почему нельзя снимать в Узбекистане? Ответ в этом видео
1204 453
Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги конда ғайриқонуний гуруҳлар олтин қазимоқда. Озодлик манбаларининг иддаосига кўра, "бу гуруҳларга маҳаллий расмийлар, милиция ва прокуратура раҳбарлари ҳомийлик қилмоқда". Озодлик Қорақўтан олтин конида 3 йилдан бери давом этаётган ғайриқонуний олтин қазиш жараёнини ўрганишга ҳаракат қилди.
Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Биринчи гидрометаллургия заводининг Қорақўтан олтин конида ғайриқонуний равишда олтин қазиб олиш уч йилдан буён давом этаётганлиги ҳақида Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшайдиган Озодлик манбаси хат орқали хабар қилди: (Мактуб ва суҳбатдошларнинг айтганлари таҳрирсиз берилади — Таҳр.)
"Ассалому алайкум Озодлик! Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Зиёвуддин қўрғонининг тоғ зонасида жойлашган Навоий горний металлургия комбинатига карашли Қорақўтан олтин казиб олиш бўлимида ишчи хизматчилар қиладиган ишларни маҳаллий аҳоли шунчалик моҳирлик билан қиляптики, давлат ишчиларига ҳеч қанча иш қолмаяпти. Маҳаллий аҳоли, қолаверса бошқа давлат ташкилоти раҳбарлари ўзлари ишчи ёллаб олтин қаздиришаяпти, яъни ҳомийлик қилишаяпти. Масалан, анча вақтдан бери маҳаллий аҳоли болалари ўз жонларини ўйламасдан тилла деб ўзларини 100-200 метр келадиган шахталарга кириб қурбон бўлишгача борган ва кўпчиликни тош босиб ўликлари тош тагида хам қолиб кетган", деб ёзди Озодлик манбаси.
Озодлик Қорақўтан конидаги ғайриқонуний олтин қазиш жараёнини икки ҳафта давомида ўрганди. Бу вақт мобайнида шу конда ишлаб, олти ой аввал бошқа конга ишга ўтган ва айни пайтда Қорақўтанда ишлаётган икки нафар кончи билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу кончиларнинг исм-шарифлари сир тутилади. Мақоламизда бу кончилар "Биринчи кончи", "Иккинчи кончи" тарзида иштирок этишади.
"Режимли зона" номигагина "режимли"
Қоракўтан олтин кони махсус қўриқчилар томонидан қўриқланади.
Биринчи кончининг айтишича, гарчи бу ҳудуд "режимли зона" ҳисоблансада, бироқ маҳаллий ва ёлланма ишчилардан иборат ғайриқонуний гуруҳлар бемалол кон ҳудудига кириб, олтин қазийди:
— Ҳақиқатан ҳам бугун ўша ерда маҳаллий аҳолидан ва республиканинг турли ҳудудларидан олиб келинган юзлаб одам ғайриқонуний олтин қазиш билан банд. Навоий кон металлургия комбинатининг режим бўлимига қарашли махсус қоровуллар қўриқчилик қилади. Бироқ, улар ҳам манфаатдор бўлгани учун ҳеч ким индамайди, дейди Биринчи кончи.
90 13
АҚШ президенти Сурия режимини исёнчи ёки мухолифат тарафдорларига қарши кимёвий қуроллар қўллашдан огоҳлантирди. Айни пайтда, Сурия пойтахти Дамашқ ташқарисида ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида жанглар давом этаётгани хабар қилинди.
АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтонда жойлашган Миллий мудофаа университетида душанба куни қилган чиқишида Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни, агар Дамашқ режими исёнчилар ёки мухолифат тарафдорларига қарши кимёвий қуроллар қўлласа, бунинг "оқибатлари" бўлишидан огоҳлантирди.
— Ассад ва унинг тасарруфидаги кучларга буларни аниқ ва равшан маълум қилишни хоҳлайман: Дунё кўриб турибди. Кимёвий қуроллар қўлланилиши мутлақ қабул қилинмайдиган ҳол. Агар бундай қуролдан фойдаланиб, фожиавий хатоликка йўл қўйсангиз, унинг оқибатлари бўлади ва сиз масъул бўласиз, дея баёнот берди АҚШ президенти.
34 17
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Оҳангарондаги ташландиқ конида рўй берган ёнғинда нобуд бўлганлардан 13 нафарининг жасади олиб чиқилди. Озодлик манбаларига кўра, олтин қидирувчилар бошқа туманлардан ҳам келгани сабаб, ўтган ҳафта ёнғин чиққан кон ичида яна қанча одам қолгани номаълум.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг Кўчбулоқ қишлоғи яқинида жойлашган Олмалиқ кон металлургия комбинатига қарашли ташландиқ конда 13 июль кунги портлаш оқибатида нобуд бўлганлардан 13 нафарининг жасади олиб чиқилган.
Бу хабарини тасдиқлаган Озодликнинг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбасига кўра, ташландиқ кон ичида ҳалок бўлганлар фақат Кўчбулоқ қишлоғидан эмас, балки бошқа туманлардан келган олтин изловчилар бўлган:
"Шу кунгача ташландиқ кондан 13та жасад олиб чиқилди. Уларнинг беш нафари Оҳангарон туманидан, 7 киши Ангрен шаҳридан ва яна бир киши Қўқондан экан. Ичкарида яна қанча одам қолгани номаълум. Бизнинг мутахассисларимиз имкони борича ичкарига кириб, одам қидиришда давом этмоқда", деди вазирликдаги манба.
Мулозимнинг айтишича, Кўчбулоқ қишлоғида яшаган бир кишининг жасади олиб чиқилган.
Озодлик 16 июль куни конда нобуд бўлганлардан беш кишининг жасади олиб чиқилгани ҳақида хабар берган эди.
54 6
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари¸шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган Шуҳрат Ғуломовнинг хос буйруқларини бажарган 42 яшар полковник Тоймуроз Алимов 26 февраль куни ҳибсга олинди.
Алимовнинг ҳибсга олинишига алоқадор мулозимнинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (2018 йил февралида тугатилган — таҳр) бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Тоймуроз Алимовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-модда, («Қасддан одам ўлдириш»), 301-модда («Ҳокимиятни суистеъмол қилиш») ва 230-моддалари («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилган.
Терговга алоқадор мулозимнинг айтишича¸ гумондор Тоймуроз Олимжонович Алимов Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси сўровига мувофиқ ҳибсга олинган ва Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторига олиб келинган.
Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодлик билан 28 февраль кунги суҳбатда Тоймуроз Алимовнинг айнан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси ( «Қасддан одам ўлдириш») бўйича ҳибсга олингани ва Алимовнинг маҳбусларни мунтазам қийнаганига оид маълумотларга эга эканини билдирди.
Ҳуқуқ фаоли иддаосига кўра¸ Алимов “МХХ назаридаги исталмаган шахслар¸ сир сақланиш зарур бўлган ҳодиса гувоҳларининг ликвидация қилиниши доирасидаги ишда фигуратдир.
Икромовга кўра¸ Тоймуроз Алимов қийноқ қўллагани учун қамалган илк мулозим эмас.
594 47
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар бир инсонга унинг ўлимидан кейин жасадини дафн этиш ва дафн этиш учун жойни текин бериш кафолатланади.
Мамлакатнинг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган бу меъёрни эслаш зарурати Озодлик тингловчиси шикоятидан пайдо бўлди.
ОзодМикрофон билан боғланган тингловчи Когон шаҳрида вафот этган қариндошини дафн этишга у (марҳума) Россия фуқароси бўлгани учун маҳаллий маъмурлар рухсат бермаганидан шикоят қилган эди.
Марҳуманинг қўшниси талқинида эса, дафн билан боғлиқ можаро тафсилотлари бошқачароқ.
6 июль кунги гап
ОзодМикрофон эшиттириши билан Москвадан 6 июль куни боғланган 32 яшар когонлик (Бухоро вилояти) йигит бундан 3 ярим йил илгари Россия фуқаролигини олган яқин қариндошини 6 июль куни Когон шаҳрида дафн этишга милиция ходимлари рухсат бермаганидан шикоят қилган эди.
Исмини айтмаслигимизни илтимос қилган йигитнинг айтишича, Когон шаҳри, Ашхобод кўчаси, 4- уйда истиқомат қилган, ёши 60 га кирганда касалликдан вафот этган қариндоши – Фароғат опани дафн қилиш 6 июль, эрталаб соат 11 га белгиланган эди. Лекин жаноза намози бошланишидан олдин ўлим юз берган хонадонга бир неча милиция ходими келган ва марҳума Россия фуқароси эканлиги учун Ўзбекистон ҳудудида дафн этилишга ҳақи йўқлигини айтган.
Марҳуманинг яқинлари ва таъзияга йиғилган қўни-қўшнилар бундай талабни эшитгач норозилик билдирган ва 2 соат давом этган тортишувдан сўнг дафнга рухсат берилган.
496 106
Подпишись на новые видео http://bit.ly/2DESIL0
DUNYO TV @ Facebook https://www.facebook.com/dunyo.tvchannel.1
DUNYO TV @ Instagram https://www.instagram.com/dunyotv
DUNYO TV @ Twitter https://twitter.com/dunyo_tv
DUNYO TV @ Telegram https://telegram.me/Advertdunyotv
DUNYO TV @ ВКонтакте https://vk.com/dunyotv
DUNYO TV @ Одноклассники https://ok.ru/group/55270135300097
1151 113
Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.
Бир кун олдин шаҳар ҳокимининг қарори кучга киргач ягона даромад манбаидан ажралиб қолган беш юздан зиёд "дамасчи" вилоят ҳокимидан иш билан таминлашни талаб қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийлари "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланишини шаҳарда йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳлади.
Ҳокимлик мулозими Термиз шаҳрида “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилиши, "Дамас" ҳайдовчиларига эса шаҳардан ташқарида йўловчи ташиш таклиф қилинганини айтди.
Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида 1 июлдан "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташишни тақиқлаш ва ноқонуний киракашларни муросасиз жавобгарликка тортиш ҳақида"ги шаҳар ҳокимининг қарори кучга кирди.
Айни қарорга мувофиқ “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилди.
Шу пайтга қадар шаҳарда йўловчиларни ташиш¸ Озодлик гаплашган ҳайдовчиларга кўра¸ асосан¸ хусусий "Дамас" микроавтобусларида амалга ошириб келинган.
Термизлик 28 ёшли "Дамас" ҳайдовчиси Шарофиддин Мирзаев Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокимининг қарори ўзи каби юзлаб ҳайдовчини ягона даромад манбаидан маҳрум қилганини айтади.
— "Дамас"ларни йўқотаяпти, бизга энди иш топиб берсин. Шунча одамни бола-чақаси оч қолаяпти. Кунига 50 минг сўм "Дамас" кирасига, 60 минг сўм уюшмага тўлаб келдик. Ёнимизга зўрға 25-30 минг сўм қолар эди. Ҳозир шу пулдан ҳам маҳрум бўлдик. Мингдан зиёд ҳайдовчи ишсиз қолаяпти, — дейди Мирзаев.
94 6