Август 14, 2017
682 119
570,881 просмотров
Originally published at — http://www.ozodlik.org/a/28457623.html
323 76
Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашит Қодиров Тошкентдаги қаттиқ режимдаги "Сангород"га даволаниш учун юборилди. ИИВдаги зобитлардан биридан олинган бу хабарни собиқ бош прокурорнинг оила аъзоларидан бири тасдиқлади.
Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашит Қодиров "тахминан икки ҳафта олдин" маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га ётқизилган.
19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни "икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини" айтганди.
"Собиқ бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашит Қодиров назарда тутилмоқда) бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради", — деган Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.
66 яшар Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган ва 2015 йил апрелида мансабидан озод қилинган эди.
22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.
Унинг 39 ёшли ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган. Собиқ бош прокурорнинг ўғли “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.
Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.
Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб золим Каримов даврида тайинланган ўша даврдан бошлаб қанчалаган инсонларни ёстиғи қўритганини кўпчилик билмайди қанчалаган диндорларни қуруқ туҳмат билан қамаб бу билан қанчалаган оналарни фарзандсиз қўйган қанчалаган оилаларни отасиз қўйган ҳам айнан мана шу Қодировдир. Унинг бугунги кунда чекаётган азиятлари эса бу дунёдагиси холос оҳиратдаги жавоб эса бундан анча оғирдир.
1184 174
1389 46
Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Дилмуродович Тўрақулов ва айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр Александрович ишдан четлаштирилган.
Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди. Икромовнинг 8 февраль куни Озодликка айтишича¸ МХХ расмийлари ўзига бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилганини билдирган.
7 февраль куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларидаги бир-биридан мустақил икки мулозим ҳам айни маълумотни билдирган эди.
Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган мулозимга кўра¸ Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишда қатнашган барча МХХ зобитлари ишдан четлаштирилган ва улардан шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган. Суҳбатдошга кўра¸ МХХ терговчиси Нодирбек Тўрақуловга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида ҳибс қўлланган.
1020 96
ДХХ собиқ раҳбари 53 яшар Ихтиëр Абдуллаевга нисбатан 11 февралда "қамоқ" вақтинча эҳтиëт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бу ҳақда Озодликка ДХХ собиқ раҳбари қўл остида ишлаган мулозим билдирди. Унинг яна иддао қилишича, Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан қўлланилган "қамоқ" эҳтиëт чораси бир ойдир.
Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни қайси суд қачон чиқарганини мулозим очиқламади.
ДХХнинг жорий раҳбарияти таркибида ишлаётган ва собиқ раиснинг қўл остида ишлаган манбаларга кўра, Ихтиëр Абдуллаев ДХХ ертўласида жойлашган тергов изоляторида сақланмоқда.
Бундан олдинги хабарлари кейинчалик тасдиқланган бир неча манбанинг Ихтиёр Абдуллаевга оид ушбу сўнгги маълумотларининг расмий тасдиғи ëки инкори ҳозирча Озодликда йўқ.
ДХХ раиси сифатида бир йил ишлаган Ихтиёр Абдуллаев 8 февраль куни саломатлиги боис эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани хабар қилинган.
Озодлик 11 февраль куни Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Ихтиëр Абдуллаев жиноят иши фигуранти бўлгани ҳақида ëзган эди.
148 14
Ассалому Алейкум! Бизнинг Каналимизга Хуш Келибсиз, Сиз Бизнинг Каналда Биринчи Маротаба Бўлсангиз Обуна Бўлишни Унутманг Ва Лайк Тугмасини Хам Босиб Қўйинг, Шундай Экан Каналимизни Кузатишда Давом Этинг.
★ БЎЛГАН ВОКЕАЛАР!
★ ЭНГ СУНГИ ЯНГИЛИКЛАР!
★ КИЗИКАРЛИ ВОКЕАЛАР!
★ КИЗИКАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР!
Эслатиб Ўтамиз Бизнинг Ҳар Бир Роликларимиз YouTube Томонидан Ҳимояга Олинган Шундай Экан Бировнинг Контентидан Фойдаланишга Олманг...
Все права защищены. Полное или частичное копирование материалов запрещено, при согласованном использовании материалов необходима ссылка на ресурс.
Все авторские права принадлежат их законным владельцам. Если Вы являетесь автором фрагмента из выпуска и его распространение ущемляет Ваши авторские права просим связаться с нами
#ajoyibdunyo #dunyoyangiliklari #bolganvoqealar #xabarlar #yangiliklar #prikolar #yangikulgu #telegramprikol #rizanova #uzbekkino #kliplar #tarjimakinolar #uzbekkino #migrantlar
867 76
3 октябрь куни 11 ярим йиллик қамоқ жазосидан сўнг озод этилган Аъзам Фармонов Озодликка берган эксклюзив интервюсида ўзини ноҳақ қамалган, деб ҳисоблашини айтди. Озод этилгани учун президент Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдирган ҳуқуқ фаоли ўзи каби ноҳақ қамалганлар тақдирини Каримов ҳукуматининг хатоси, деб атади ҳамда бу хато тузатилиши керак, деб таъкидлади.
Аъзам Фармонов Ўзбекистонда товламачилик айби билан қамалган илк инсон ҳуқуқлари фаолларидан бири эди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 2006 йилда товламачиликда айбланиб, 9, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. 2016 йилнинг майида унинг жазо муддатига қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилган.
78 16
692 140
Сарлавҳага чиқарганимиз гапни айтар экан, публицист Шароф Убайдуллаев, албатта, президент Шавкат Мирзиёевни назарда тутди.
OzodNazar меҳмони билан суҳбатимиз мавзуини эса, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзонинг “Халқ сўзи” газетасининг 14 август сонида эълон қилинган мақоласи белгилаб берди.
“Ёнган юрак зиёси” деган сарлавҳа остида ёритган мақоласида Иқбол Мирзо бундай ёзади:
“Гап шундаки, кўп йиллар давомида ўзимизни алдаб, ўзимизга маҳлиё бўлиб, бино қўйиб яшадик. Ён қўшниларимизни бездириб, дўстдан душман ясадик, таълимни ислоҳ этамиз деб, болаларимизни кўрсавод қилдик, тиббиёт ғорат бўлди, эркин сўзнинг томоғидан хиппа олдик. Натижада кун кўриш учунгина яшайдиган, юрагига қўрқув уя қурган, қориндан бошқа нарсани ўйламайдиган, қўшнисига қайишмайдиган, лоқайд ва карахт муҳит пайдо бўлди. Шу аснода истеъдодлар четга сурилиб, устоз адиблар эътиборсиз қолдирилди. Дарди ичига тушган миллатсевар зиёлилар узлатга чекинди. Кўпчиликнинг кўнгли тубидаги келажакка умид шамлари бир-кетин ўча бошлади. Биз умумий қора туш кўраётгандек эдик. Ҳа, улуғ адибимиз айтганидек, қанча-қанча умрлар тушда кечди, уйқуда зое бўлди”.
271 83
1812 148