Январь 29, 2015
Туркманистонча фоҳишалик
Центразия сайтинг хабарига кўра: бугунги кунда Туркманистон жумҳуриятининг Тошоғуз шаҳридаги аёллар колониясида фоҳишалик қилган деган айб билан 37 та аёл жазо муддатини ўтамоқда. Уларнинг орасида ёши 52 дан юқори бўлган бир аёл, ҳамда ёш болалик ва набиралик аёллар ҳам бор.
Аслида улар ҳеч қачон фоҳишалик билан шуғулланишмаган. Уларнинг ягона айби иккинчи хотин бўлиб турмуш қурганлигидир. Туркманистонда кўпхотинлик қонун тарафидан манъ қилинган. Лекин бу ерда шариъат қонунига мувофиқ биттадан кўп аёл билан оила қурган эркаклар кўплаб топилади.
Ҳуқуқни химоя қилиш органлари ходимлари учун иккинчи хотин бўлиб турмуш қурган аёлларни овлаш манфаат манбаига айланиб қолган. Улар бундай оилаларни топиш учун айғоқчилар ёллайдилар. Тузоққа илинган аёллар қийин аҳволда қолиб ушбу икки ишдан бирини танлаши керак бўлади:
1.5000 АҚШ доллари миқдорида жарима.
2.Туркманистон республикаси жиноят кодексининг 137 ва 138 моддаларига кўра жиноий иш қўзғатилиши. Уларга асосан иккита айб қўйилади. Шахсларни товламачилик йўли билан фоҳишабозлик қилишга ундаш ва фоҳишалик билан шуғулланиш. Жарима тўлай олмаганларни эса икки йиллик қамоқ жазоси кутади. Бугунги кунда, жиноят кодексининг ана шу моддасига кўра 3 — 4 мингта аёл жарима тўлади. Лекин жарима тўлай олмаган 37 та аёл эса, фоҳишаликда айбланиб, жазо муддатини ўтамоқда.
Туркманистон республикаси Ўрта Осиё давлатлари ичида энг ёпиқ зона бўлиб, жуда қаттиқ ва тоталитар режими билан ажралиб туради. Давлат президенти Гурбангули Бердимухаммедов ўз халқига зулм ўтказишда қўшни давлатлардаги хамкасбларидан ортда қолмаяпти. Ўзбекистонда аёлларнинг хижоб кийиши таъқиқланган бўлса, Қирғизистонда эса, муслима аёллар террорчилик, экстримистик фаолият олиб борганликда айбланиб қамоққа тиқилмоқда.
Зино йўлига юрмасдан, Аллоҳнинг шариати рухсат берган йўл билан оила қураётган покиза аёлларни фоҳишаликда айблаётган Туркманистон республикасининг бузуқ сиёсати ҳаммасидан ошиб тушди. Туркман аёлларига миллий либос кийиш мажбурий бўлиб, шариат белгилаб берган кийим — хижоб кийиш эса таъқиқланади. Турли хил таносил касалликлари, никоҳсиз туғилаётган болалар, оилавий жанжаллар ва бундан бошқа кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётган ҳақиқий жиноятчи фоҳишалар қолиб, Аллоҳнинг қонунига кўра, пок йўл билан турмуш қураётган мўъмина аёлларнинг жазога тортилаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир.
“Албатта то бир қавм ўз холатларини ўзгартирмагунларигача, Аллоҳ уни ўзгартирмас”.
Мустамлакачи кофирлар ўз бузуқ тузумларини сақлаб қолиш учун бор куч -имкониятларини сарф қилаётган бир пайтда, биз мусулмонлар нима учун Аллоҳнинг динини олий қилишга харакат қилмаймиз?
1341 474
1,018,075 просмотров
Мирзиёевнинг эшаги лойдан ўтдими
——————————————————————
http://www.najot.info/
https://www.facebook.com/najot.info/
https://vk.com/id346445835
https://www.youtube.com/channel/UCrSAIyICzJno6sQfUGNQgoA
——————————————————————-
1981 977
Қурбонгулини алдаркўсага қандай алоқаси бор?
CA-Portal сайтида 2016 19 декабрь куни тарқатилган маълумотга кўра, Туркманистонда 24 декабр куни мамлакат президентлигига номзодларни рўйҳатга олиш бошланади. Қурбонгули Бердимуҳаммедов учинчи маротаба етти йиллик президентлик мансабига сайланиш учун сайловда қатнашади. Туркманистонда хамма Бердимуҳаммедов умрбод президент бўлиб қолишини жуда яхши тушунишади.
Чунки, Бердимуҳаммедов ўзининг ўн йиллик ҳукмронлиги даврида сиёсий ислоҳот ўтказиб, мамлакат конституциясига ўзгартириш киритди. Бу ўзгартиришга кўра президентлик ваколати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди ва сайловда қатнашувчи номзоднинг ёшига белгиланган чеклов бекор қилинди. Мутахассислар фикрича, бу ўзгартириш унга ворис сифатида ўз ўғли ёки набирасини тайёрлаш ҳуқуқини беради.
Президентнинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов 20 ноябр куни кутилмаганда парламент депутати бўлди. Президентнинг 13 ёшли набираси Каримгули бир неча маротаба Ашхободдаги тантанали маросимларда ўз бобоси билан бирга қатнашди. Ўтган йили эса, миллий от пойгасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Кўпчилик кузатувчилар фикрича, Бердимуҳаммедов олдиндан ўзига ворис тайёрлай бошлади.
Раҳбар сайлаш мусулмонларнинг ҳуқуқларидан биридир. Уларни бу ҳуқуқдан маҳрум қилиш эса, уларни алдаш ва хиёнатдир. Имом Муслим Маъқал ибн Ясордан ривоят қилган ушбу ҳадисда Росулуллоҳ деди:
ما من عبد يسترعيه الله يموت يوم يموت وهو غاش لرعيته إلا حرم الله عليه الجنة
“Бирор бандани Аллоҳ халқ устига раҳбар қилиб қўйса, ўладиган куни ўз халқини алдаган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни харом қилади”.
Қози Иёз рахимаҳуллоҳ ушбу хадиснинг узун изоҳида жумладан шундай деган:
“Ҳоким мусулмонларни алдаши бу уларнинг дин ва дунё манфаатларини рўёбга чиқармаслигидир. Унга топширилган ишга хиёнат қилиши ва мусулмонларни алдаши эса уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилиши орқали бўлади. Росулуллоҳ ҳокимнинг бу қилмиши уни жаннатдан узоқлатадиган катта гуноҳлардан деб огоҳлантирдилар”.
382 66
305 284
В банкоматах кончились деньги, но власти уверяют, что кризиса нет
Originally published at — http://www.europalibera.org/a/28197866.html
994 255
Маленькое смешное видео превью из Узбекистана, Что бы не пропустить Подпишись На Канал!!!
1847 1346
Сунъий йўлдошдан олинган сўнгги суратлар Орол денгизининг 90% юзаси буткул қуриб, улкан саҳрога айланганини кўрсатади.
Энди минтақадаги Қизилқум ва Қорақум ёнида яна бир саҳро — Оролқум пайдо бўлди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Оролқум оддий саҳро эмас, у — пахтазорлардан чиққан заҳарли пестицидлар ҳамда ўғитларга бой саҳро.
Дунёнинг қуруқликдаги тўртинчи улкан денгизи қуриб, унинг ўрнида пайдо бўлган саҳрони бугун шоирона тилда "Ер сайёраси юзидаги заҳарли жароҳатнинг тузалмас чандиғи", деб аташади.
Советлар Ўзбекистонни "оқ олтин" ва "миллий бойлик" деб аталган, аслида, ўзбекнинг фожеаси бўлган пахта майдонига айлантирдилар.
Сувталаб пахта учун Аму ва Сир сувлари бурилди. Шу тахлит, одамзод ўз қўли билан ўз тарихидаги энг йирик экологик фожеасини яратди.
Айрим мутахассисларга кўра, Орол қуришида аввало Совет пахта сиёсати ва кейинроқ ана шу пахта сиёсатининг давом эттирилиши сабабчидир.
Қозоғистон сўнгги йиллари ўз ҳудудидаги мўъжазгина кўл — Кичик Оролни қутқармоқда. Лекин бу асил Оролнинг бор-йўғи 5% деган гап.
Айрим мутахассисларга кўра, Ўзбекистон, аксинча, пахта ва қуриган денгиз тубидан топилган бойликлар боис Оролни сақлаб қолиш йўлида етарли ҳаракат қилмаган.
Лекин Ўзбекистон томонидаги денгиз шунчалик улканки, уни қутқариш у ёқда турсин, ҳатто мавжуд экотизимни сақлаб қолиш ва инсонлар ҳаётини бироз изга солиш учун камида 8 миллиард доллар маблағ керак.
Ўзбекнинг йўқолган Катта Ороли Қозоғистондаги Кичик Оролдан қарийб йигирма маротаба катта ва уни қутқариш осон иш эмас.
Би-би-си Ўзбек Хизмати ходими Рустам Қобил Жаҳон хизмати билан биргаликда "Денгизини йўқотган халқ" номли махсус мультимедиа лойиҳасини тайёрлаган.
Айни лойиҳа доирасида тайёрланган илк видеолавҳани томоша қилинг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: 44 78-58-86-00-02
Муаллиф ва мухбир: Рустам Қобил.
Телепродюсер: Элиз Уикер.
Радиопродюсер: Нейл Тривитик.
Тасвирчилар: Томас Ҳаннен ва Чарли Ньюланд.
Тадқиқотчи: Шодиёр Сайф.
Лавҳада Қозоғистон Давлат Архиви тасвирларидан фойдаланилган.
1 1
Originally published at — http://www.ozodlik.org/media/video/27470429.html
1846 155
8637 3596
622 129
1979 835