Январь 2, 2019
Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, Янгиобод маҳалласида яшайдиган Феруза Убайдуллаева иш берувчиси — маҳаллий фермернинг укаси уни ерга ётқизиб қийноққа солгани, яланғоч қилиб ечинтиргани, интим ҳаракатлар қилмоқчи бўлгани, лекин суд уларга жуда енгил жазо берганидан 28 декабрда Озодликка шикоят қилди.
Янгиқўрғон МФЙ раиси Озодликка Феруза Убайдуллаева айтаётган, 26 октябрда содир бўлган воқеани ўз кўзи билан кўрганини айтди.
Убайдуллаеванинг калтакланиши юзасидан тергов суриштируви олиб борган терговчи даъвогарда қўшимча маълумотлар пайдо бўлган бўлса, ариза билан мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.
28 декабрь куни Озодликка келиб тушган видеотасвирда бир эркак бир аёлни юз тубан ётқизиб, устига тиззасини қўйиб қийноққа солаётгани акс этган.
Озодликнинг аниқлашича, бу воқеа 26 октябрь куни эрта тонгда даги "Қум ота фермер хўжалиги" даласида бўлиб ўтган. Қийноққа солинаётган аёл Феруза Убайдуллаева бўлиб, унинг айтишича, қийнаётган эркак иш берувчиси Зиёдилло Ўроқовнинг укаси Ихтиёрдир.
"Фермер йил бўйи ишлатиб, иш ҳақимни беришдан бош тортди"
Оқдарё тумани Янгиқўрғон ҚФЙнинг Янгиобод маҳалласида яшайдиган, уч боланинг онаси 35 яшар Феруза Убайдуллаеванинг Озодликка айтишича, у оғзаки шартнома асосида йил давомида “Қум ота бува” фермер хўжалиги ерида эри билан бирга ишлаган, лекин фермер уни алдаган:
— Фермер Зиёдилла Ўроқов 15 гектар ерга семичка эктирди. Биз шартнома билан ўша ерда ишладик. У иш ҳақи бераман деган эди. Семичкани етиштириб ҳам бердик. Кейин буғдойнинг ўрнига мош экиб бердик. Энди иш ҳақимизни беринг десак, ярмини бердию, ярмини бермади. Қолганини беролмайман, буғдойни ўрнига бўшаган ерга мош экиб олинглар, деди. Ўртада низо чиқди.
377 38
38,571 просмотров
Фермер укалари томонидан ваҳшийларча таҳқирланган оқдарёлик аёл Феруза Убайдуллаевадан олинган видеоинтервюни маҳаллий журналистлар Озодликка тақдим қилди.
“Ўзбекистон 24” телеканали журналисти Мавжуда Мирзаева, “Nuz.uz” сайти журналисти Камола Шерматова ва психолог Зебохон Аҳмедова 9 январь куни Феруза Убайдуллаеванинг хонадонида бўлиб, унинг бугунги аҳволи билан қизиқди.
Феруза Убайдуллаева 26 октябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер укалари томонидан шафқатсиз калтакланиб, қийноққа солингани, зўравонлар жуда енгил жазо билан қутилиб қолгани ҳақида Озодлик 28 декабрь куни хабар берган эди.
Озодлик хабаридан сўнг Ўзбекистон Бош прокуратураси, суд қарорига протест киритилгани, гумонланувчилар устидан янги жиноят иши очилгани ҳақида баёнот берди.
520 29
Ўзбекистон марҳум президентининг невараси Имон Каримова Тошкент ҳукуматини "ўзаро ҳамкорлик" эвазига онаси Гулнора Каримовани қамоқдан озод этиш келишувини бузганликда айблаб чиқди.
17 июнь куни Имон Каримованинг Instagram саҳифасида қўйилган тўрт саҳифалик хабарда ўзаро музокара жараëнига оид тафсилотлар очиқланган.
Имон Каримова мазкур хабарда сўнгги бир йилда онасининг қамоқдан озод этилиши, уй қамоғига олиниши ва яна қамоққа қайта олиб кетилиши хроникасини тасвирлаган.
Ислом Каримовнинг невараси шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Гулнора Каримовага ўртасидаги музокараларга алоқадор "ҳужжатлар" борлигини маълум қилган.
Айни куннинг ўзида Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа (Grégoire Mangeat) Ўзбекистон ҳукуматини Гулнора Каримовани “зўравонлик билан ҳибсда ушлаб туришни” тўхтатишга чақирди.
Бу айбловларга муносабат сўралганда Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрларга муносабат билдирилмаслигини маълум қилди.
(Озодлик Имон Каримова Instagram саҳифасида ва Грегуар Манжа Twitter саҳифасида илгари сурилган иддаоларни мустақил равишда текшира олмади.)
60 6
Mirzabek Xolmedov: Instagram: https://www.instagram.com/mirzabekxolmedov
Подписывайтесь на наш канал на YouTube/Mirzo Teatr
Наш канал на YouTube набирает обороты — присоединяйтесь к числу подписчиков, чтобы не пропустить ничего интересного.
・・・
Subscribe to our YouTube/Mirzo Teatr channel! Our channel on YouTube is gaining momentum — join the number of subscribers to not miss anything interesting.
#MirzabekXolmedov #MirzoTeatr #Youtube
382 37
🔴 Самаркандда Дала ёкасида Хунук Вокеа юз берди
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🔴 РЕКЛАМА ►►► https://vk.com/id511513579
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🔴 Music:
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🔴 Манба:
139 49
Originally published at — https://www.ozodlik.org/a/29245571.html
1101 130
Термиз шаҳарида "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўпланди.
Бир кун олдин шаҳар ҳокимининг қарори кучга киргач ягона даромад манбаидан ажралиб қолган беш юздан зиёд "дамасчи" вилоят ҳокимидан иш билан таминлашни талаб қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийлари "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланишини шаҳарда йўл ҳаракатини тартибга солиш зарурати билан изоҳлади.
Ҳокимлик мулозими Термиз шаҳрида “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилиши, "Дамас" ҳайдовчиларига эса шаҳардан ташқарида йўловчи ташиш таклиф қилинганини айтди.
Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида 1 июлдан "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташишни тақиқлаш ва ноқонуний киракашларни муросасиз жавобгарликка тортиш ҳақида"ги шаҳар ҳокимининг қарори кучга кирди.
Айни қарорга мувофиқ “Дамас” лар ўрнига Самарқандда ишлаб чиқарилган "Исузу" автобуслари линияга чиқарилди.
Шу пайтга қадар шаҳарда йўловчиларни ташиш¸ Озодлик гаплашган ҳайдовчиларга кўра¸ асосан¸ хусусий "Дамас" микроавтобусларида амалга ошириб келинган.
Термизлик 28 ёшли "Дамас" ҳайдовчиси Шарофиддин Мирзаев Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокимининг қарори ўзи каби юзлаб ҳайдовчини ягона даромад манбаидан маҳрум қилганини айтади.
— "Дамас"ларни йўқотаяпти, бизга энди иш топиб берсин. Шунча одамни бола-чақаси оч қолаяпти. Кунига 50 минг сўм "Дамас" кирасига, 60 минг сўм уюшмага тўлаб келдик. Ёнимизга зўрға 25-30 минг сўм қолар эди. Ҳозир шу пулдан ҳам маҳрум бўлдик. Мингдан зиёд ҳайдовчи ишсиз қолаяпти, — дейди Мирзаев.
94 6
SURXANDARYODA SEVISHGANLAR O; ZINI POYEZD TAGIGA TASHADI
549 115
Самарқанддаги “Найман” кабобхонаси кассири Шоҳсанам Турсунова мижозлар томонидан калтаклангани юзасидан судга мурожаат қилиб, ютқазди. Шоҳсанамнинг OzodMikrofonга айтишича, суд унинг ўзини мижозларни ҳақорат қилганликда айбдор деб топган.
Тармоқларда тарқалган бир гуруҳ аёл ва эркаклар ўртасидаги муштлашув акс этган видеода тўладан келган эркак бир қизнинг юзига икки қўли билан шапалоқ туширгани ортидан тўполон бошланганини кўриш мумкин. Видео давомида калтак еган қиз бошқа бир эркакнинг юзига бир мушт туширгани ва эркак ҳам қизни ургани акс этган.
Самарқанд шаҳрида яшовчи 26 яшар Шоҳсанам Турсунованинг Озодликка айтишича, видеодаги аёл удир.
Турсуновага кўра, воқеа жорий йилнинг 5 август куни кечки соат 11ларга яқин Пастдарғом тумани “Мирзатуп” маҳалласидаги у кассир бўлиб ишлайдиган “Найман” кабобхонасида содир бўлган.
Шоҳсанам иддаосига кўра, “Мирзатуп” маҳалласида яшовчи 4 эркак маст ҳолда кабобхонага овқатлангани келиб, жанжал қилгани сабаб муштлашув келиб чиққан.
— Офицант қизларимизга қўпол гапиришди. Улар пиво сўрашди. “Пиво йўқ, ака”, деб айтсак, “Сийиб сийдигингни олиб кел”, деб, қизларнинг нафсониятига тегишди, - дейди Шоҳсанам Турсунова 19 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда.
126 12
Намойишчилар Грузия пойтахти марказида 14 тундан бери тўхтовсиз митинг ўтказмоқда. Эндиликда улар ички ишлар вазири истеъфосини талаб қилмоқда.
Норозилар Тбилисидаги парламент биноси олдида 3 июль кечқурун яна йиғилиб, Россия таъсирига қарши чақириқлар янграган дастлабки митингни тарқатиш чоғида полиция куч ишлатгани учун ички ишлар вазири Гиорги Гахариянинг истеъфосини талаб қилди.
20 июндаги дастлабки митинг чоғида омма парламент биносига киришга уринганида, полиция резина ўқлар отгани ва сув отувчи воситаларни қўллагани оқибатида 240 дан ошиқ киши, жумладан, 80 нафар полициячи ярадор бўлган, 300 дан ошиқ киши ҳибсга олинган эди.
Мухолифат вакиллари Гахарияни намойишни тарқатиб юбориш учун керагидан ортиқча куч қўллаганликда айбламоқда.
Норозилик намойишлари икки ҳафтага яқин давом этгач, ташкилотчилар норозилик тўлқини изсиз кетмаслиги учун тактикани ўзгартираётганини айтди.
Намойишчилардан бири Гига Макаришвилининг маълум қилишича, энди митингчилар ўзи “партизанлар тактикаси” деб атаган усул бўйича ўтказилади, яъни намойишчилар Гахария қаерга борса, ортидан эргашиб, истеъфосини талаб қилиб юради.
− Биз ҳар куни кечқурун мобил экранда Россия сиёсати ҳақидаги фильмларни кўрсатамиз. Китоб тақдимотлари билан бир қаторда Россиянинг Грузиядаги сиёсий ўйинлари ҳақида китоб ёзган муаллифлар билан учрашувлар ўтказилади”, деди Макаришвили.
Намойишчиларнинг талаблари беҳуда кетмаётган кўринади.
11 1
Samarqand viloyati kattaqurgon tumanida bulip utgan
2596 203