Январь 2, 2019
Қашқадарё вилоят, Косон туманидан “OzodMikrofon”га қўнғирооқ қилган, исми сир қолишини сўраган тингловчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари давомида у борадиган жойлар аввалдан тайёрлаб қўйилгани, видеоселекторда сўзга чиққанлар эса аввалдан “ўқитиб” қўйилгани ҳақида гапирди.
“Президентимиз Олий Мажлисда “менинг боришимга махсус тайёргарлик кўрманглар, кўзбўямачилик қилманглар” деб айтган бўлсалар ҳам, лекин фақат Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев тайёрлаб қўйган жойларни бориб кўрдилар. Президент халқ орасига кирмади, оддий халқдан нима дардинг бор деб, сўрамади. Бир фаолнинг мажлисда гапириши керак бўлган гаплари уч кун ёдлатилганига ўзим гувоҳ бўлдим”, дейди косонлик тингловчи.
353 27
20,352 просмотров
Ўзбек сиёсий-ижтимоий-бадиий тафаккури тарихидаги ноёб, бетакрор ҳодиса – ўзбек халқ шоири ва ҳофизи Дадахон Ҳасанов ўзининг 76-нчи ёшини 11 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида кутиб олди. OzodNazar юбилярни меҳмонга чорлади ва табриклаш баҳона у кишини суҳбатга тортди.
Дадахон Ҳасанов Ислом Каримов билан нималарни гаплашган эди? Яқинда Техасда учрашганида Дадахон акага Абдулла Орипов нималар деди?
237 71
Сарлавҳага чиқарганимиз саволни сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик. Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келганидан буён ўтган икки йил ичида Ислом Каримов давридаги “Ўзбек модели” деган баландпарвоз ибора унутилди.
Бошқарувнинг аввал кўрилмаган усулларидан фойдаланилмоқда.
Масалан, Президентнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан шаҳар, туман ва вилоятлар 4 секторга бўлинди.
Бу секторларнинг бирини ҳоким, иккинчисини прокурор, учинчисини солиқ хизмати бошлиғи, тўртинчисини эса, ички ишлар бошлиғи бошқармоқда.
Хўш, бу қандай бошқарув модели бўлди?
Бу Раббимовга берган яна бир саволимизки, умуман, бугунги суҳбат Мирзиёев бошқарувининг Каримов бошқарувидан фарқи бор-йўқлиги устида бўлди.
142 14
“Мен 6 яшар қизча эдим. 29 ёшида бева қолган онамнинг қўлида 4 та бола эдик. Тирикчилигимизни ўтказиш учун онам манти пишириб, бозорда сотар эди. Тунда, соат иккида онам бизни уйғотар ва биз манти тугар эдик. Уйқумиз келиб, эснасак, онам ўқлоғини ўқталиб, “оғзингга тиқиб оламан”, деб қўрқитарди, деб эслади болалигини сўнгги 4 йилдан бери Канадада яшаётган ўзбекистонлик миллионер аёл Шоира Ҳасанова.
Канадага кўчгунича Ҳасанова хоним Бирлашган Араб Амирликларида қарийб 20 йил яшади. Ўз бизнесига асос солди. Айтишича, шу кунда Ҳонконгдаги заргарлик ширкатларидан бирининг ҳамсоҳиби.
2272 301
"Қурултой" эшиттиришининг 2018 йил якунларига бағишланган сони қатнашчилари кечаëтган йилни “амалга ошмаган ислоҳотлар” ва “банкрот бўлган фермерлар” йили дея баҳоладилар.
Эшиттиришда Нью-Йоркдаги Oppenheimer сармоя банкининг ривожланаëтган бозорлар бўйича етакчи мутахассиси Фарҳод Иноғомбоев¸ психология фанлари номзоди¸ олим ва шоир Маҳмуджон Йўлдошев¸ қалампир кўчатлари етказиб берувчи ширкат ходими Зулҳумор Мусурмонова ҳамда Озодлик мухбири Садриддин Ашур иштирок этди.
100 11
11 сентябрда Озодлик ихтиёрига Telegram мессенжери орқали Ўзбекистон ҳукуматига яқин икки манбадан президент Мирзиёевнинг Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги аҳволни кескин танқид қилган бир ярим дақиқалик аудио файл етиб келди.
2411 281
Ассалому алейкум азизлар ушбу роликда бугунги мошина бозордаги энг арзон лекин яхши мошиналарни курсатаман! макул булса сизлар учун килаётган хизматларим сиздан битта лайк булсин! келгуси роликларни утказиб юбормаслик учун каналимга обуна булиб ёнидаги кунгирокчани босиб куйиш ёдингиздан чикмасин!
Барчангизни хурмат киламан! Катта Рахмат!
Хурмат билан Акмал Ульджаев!
Фикр ва таклифларингиз булса ушбу ссилкалар ёрдамида мени топишингиз мумкин
https://www.instagram.com/akmal_uldjaev
https://www.ok.ru/uldjaev
https://www/vk.com/uldjaev
https://www.facebook.com/uldjaev
captiva uzbek video yangi 2019 moshina bozor
1369 46
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувох сўроқ қилинган.
Бу ҳақда Озодликка тергов ҳужжатлари билан танишган амалдор ва жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаётган ҳуқуқбон Шоира Содиқбекова маълум қилди.
43 яшар Бахтёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш эвазига 2018 йилнинг 7 сентябрида 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайти ДХХ тарафидан қўлга олинган эди.
Уларнинг аксари Абдусаматовга турли миқдорда пора берганини эътироф этган.
Жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаëтган Шоира Содиқбекова Озодлик билан суҳбатда Юнусобод туман ҳокимлигида пора олиш "тизим сифатида фаолият юритган"ини айтиб берди.
Терговга яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ халқ орасида гвардейский деб юритиладиган Юнусобод туманидаги ДХХ тергов изоляторида сақланаëтган собиқ ҳоким ўз "акахонлари"га қарши кўрсатма бермоқда.
179 10
Ushbu hujjatli film O`zbekistonning birinchi prezidenti Islom Karimovga bag`ishlanadi.
1663 110
Хурсанд опа қудасининг уйига етар-етмас, ярим соат-бир соатнинг ичида телефон бўлди: Шароф Рашидов хотинидан изига қайтишни сўради. Хурсанд опа қайтиб келса, Шароф Рашидович вагоннинг олдида бир курсида ўтирган эканлар. Шундан сўнг эр-хотин бироз сайр қилмоқчи бўладилар. Бироқ 15 – 20 қадам юрилганидан сўнг ортга қайтишга мажбур бўладилар. Уч поғонали зинанинг учинчи поғонасини босаётганида Шароф Рашидович қалқиб кетди ва вагоннинг эшигига суяниб қолди...
Эшиттиришнинг 1- қисми шу эпизод билан тугаган эди.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган суҳбатнинг 2-қисмида сарлавҳага чиқарганимиз масалагаанчайин аниқлик киритиши мумкин бўлган муҳим, ҳар ҳолда, ўз вақтида ўта жиддий ўрганилиши лозим бўлган баъзи сирли воқеалар тўғрисида ҳикоя қилинади.
Масалан, Шароф Рашидов нима учун Қорақалпоғистонга ўтиш олдидан бир стакан қатиқни ичибоқ қусган эди?
Рашидовнинг сафдоши, Қозоғистон собиқ Компартияси биринчи котиби Динмуҳаммад Қунаев нима учун дўстини “ўз ажали билан ўлмаган”, деганди?
154 43
246 25