Пахтада ўлган Шамсиддин оиласи президентга очиқ хат йўллади

Пахтада ўлган Шамсиддин оиласи президентга очиқ хат йўллади

Ноябрь 18, 2014

Сирдарёда 2 октябрь куни пахта даласида вафот этган Гулистон Давлат университетининг 2-курс талабаси Шамсиддин Бобосаидов оиласи президент Каримов номига очиқ хат йўллаб, ўғлининг ўлими бўйича очилган жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига ўтказишни сўрашди. Шамсиддин яқинларига кўра, маҳаллий прокуратура қотилликни яшириб, ишни ёпиш ҳаракатида бўлгани учун президентга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.


Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Боёвут-3 посёлкаси, С. Айний маҳалласида истиқомат қилувчи Бобосаидовлар оиласи 19 яшар ўғли Шамсиддин Бобосаидовнинг пахтада уриб ўлдирилгани бўйича ишни кўраётган маҳаллий прокуратура ишидан ва тиббий экспертиза натижаларидан норози бўлиб, президент Ислом Каримов ва Бош прокурор Рашиджон Қодиров номига очиқ хат йўллади.

 43  9

33,444 просмотров

comments powered by Disqus
23:50 Абдулазиз Карим билан эксклюзив интервью: Мирзиёевга тавсиям, мухолифатни парламентга киритсин
10:33 Суриядаги жиҳодга “ўзбек ëллаш” Туркияда яхши бизнесга айланган

Суриядаги жиҳодга “ўзбек ëллаш” Туркияда яхши бизнесга айланган

30 июнь куни Озодликка боғланган асли наманганлик футболчи йигит ўз ватандошлари тушиб қолган оғир иқтисодий-ижтимоий вазиятдан фойдаланиб¸ уларни Сурияга ўлимга ëллаëтган гуруҳлар ҳақида гапириш истагини билдирди.

Ëши энди 20 дан ошган бу йигит ўзининг Суриядаги жиҳодий гуруҳга жанггари йўллаш орқали пул қилаëтган шахсларга биринчи бор Малайзиянинг Куала-Лумпур аэропортида дуч келганини айтади.

Бир неча ойдан бери Туркияда ўзи учун профессионал истиқбол қидираëтган спортчи йигитга кўра¸ ҳозирда Истанбулнинг Қумқопи мавзеси Россиядан Туркияга келиб¸ иши юришмаëтган ўзбекларни Суриядаги ўлимга ëллаш марказига айланган.

Бу йигитларни чорасизлик ва тушкунликка ундаëтган омиллар учун Ислом Каримов сиëсатини қоралаган 21 яшар суҳбатдош¸ Озодлик орқали ўз кузатишларининг бир қисмини ҳикоя қилиш ва ўзбекларни муқаррар ўлимга авраëтган жиҳодчиларга мурожаат қилиш истагини билдирди.

 1179  522

617,617 просмотров

3:32 Қўшработда 82 яшар қария 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, жиноят иши очилди

Қўшработда 82 яшар қария 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилиниб, жиноят иши очилди

Самарқанд вилоят, Қўшработ туманидаги қишлоқлардан бирида (қайси қишлоқлиги Озодликка маълум) яшовчи 82 яшар эркак 9 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.

Қиз ўқийдиган мактаб ўқитувчиларидан олинган бу маълумотни туман ИИБ зобити тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Воқеа юз берган ҚФЙ раисининг Озодликка айтишича, Р.О. зўрлангани айтилаётган қизнинг оиласига узоқроқ қариндошдир ва "зўрлаш" воқеаси қариндошлар орасидаги низо оқибати бўлиши ҳам мумкин.

Тажовуз тоғда бўлгани айтилди

Тергов-суриштирувга оид ҳужжатларни кўрган Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот органи ходимига кўра¸ воқеа тоғли қишлоқда 25 июль кундузи юз берган:

“81 ëшдаги муқаддам судланмаган¸ маҳалладан яхши тавсифномаси бўлган Р. О. тоғ томондаги ҳовлисидаги экинларига сув қуйиш учун боради. У ерда бир девор қўшниси, 1981 йили туғилган О.Б. нинг уйига сабабсиз киради. Уйда О.Б. нинг 9 яшар қизи М.Б. нинг ëлғзилигидан фойдаланиб уни зўрлайди. Қиз бехуш бўлиб йиқилганидан кейин Р.О. жиноят жойидан қочиб кетади” деди матбуотга гапириш ҳуқуқи йўқлиги боис исми айтилмаслигини сўраган ҳуқуқ-тартибот органи ходими.

Унинг яна айтишича¸ қизга тиббий ëрдам кўрсатилган ва гумондор Р.О. қамоққа олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) бўйича жиноят иши очилган.

Қиз даволанган тиббиёт маскани ходимларидан бирининг Озодликка айтишича¸ “М.Б. гинеколог кўригидан ўтиб, қисқа муддат муолажа қилиниб, уйига қўйиб юборилган".

Қизнинг ота-онаси Озодлик мухбири билан суҳбатлашишни истамаслигини билдирди.

Озодлик жиноят ишини олиб бораëтган терговчи билан ҳам боғланди. Воқеани тасдиқлаган терговчи "жинсий зўрлаш вояга етмаган қизга нисбатан бўлгани боис", бу жиноят ишига оид тафсилотларни матбуотга айта олмаслигини айтди.

Гумонланувчи уйига қўйиб юборилган

Зўрлангани иддао қилинаëтган 9 яшар қиз ўқийдиган мактабда она-тили ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган аммаси М.Х. нинг (Озодликда ушбу мақолада тилга олинган барчанинг исм-фамилиялари бор) Озодликка шикоят қилишича¸ “қизчани зўрлаган Р.О. ИИБ ходимлари тарафидан сўроқ қилинганидан кейин уйига қўйиб юборилган:
— 81 яшар чол эндигина 2-синфни битирган ўқувчини зўрласаю¸ уни сўроқ қилиб судгача уйига қўйиб юборишса?! Бу қандай бедодлик?! Мен зўрланган қизнинг қариндоши ва оддий ўқитувчи сифатида бу одамнинг судгача бўлса ҳам озодликда юришига қаршиман! ​- деди М. Х.

 132  22

24,284 просмотров

4:59 “Чиқиш визаси бериш учун қўйилган шарт - туҳмат қилиш”

“Чиқиш визаси бериш учун қўйилган шарт - туҳмат қилиш”

“Хорижга чиқиш визаси олиш учун қилган расмий мурожаатимга ИИВ расмийси бадавлат шахслардан бирини қамоққа олиш учун ҳозирланган сохта ишда қатнашиб¸ умримда кўрмаган бу одамга нисбатан кўрсатма беришни шарт қилиб қўйди”¸ дейди Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик аëл.Ҳуқуқ фаоллари таъкидича¸ чиқиш визаси тизими фуқаролардан ҳар хил жиноий схемаларни амалга оширишда восита ўлароқ фойдаланиш механизмига айланган.

Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик аëл¸ қолаверса¸ у тилга олган расмийлар шахси ҳам Озодликка маълум бўлишига қарамай¸ манбанинг ўз хавфсизлиги борасидаги хавотирларидан келиб чиқиб¸ бу маълумот ошкор қилинмаëтир. ( Қаҳрамонимизни шартли тарзда Сайëра деб атаймиз.)

Сайëра ўзининг ëшликда алданиб¸ Дубайга кетиб фоҳишалик қилганлардан эканини яширмайди. Дубайдан қайтгач¸ ўзи билан бирга кетиб¸ айни ишни қилган танишлари берган кўрсатма асосида Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-моддаси – одам савдосида айбланиб¸ 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазо муддатининг биринчи йилини ўтар-ўтамас¸ амнистияга тушиб¸ озодликка чиқарилган. Хорижликка турмушга чиққани боис¸ озодликка чиқиши билан эрининг ëнига кетиш учун янги паспортга мурожаат қилган.

 103  22

80,948 просмотров

2:12 Репрессив машина энди ўз ходимларини домига тортмоқда

Репрессив машина энди ўз ходимларини домига тортмоқда

Репрессив машина энди ўз ходимларини домига тортмоқда
«Озодлик» нинг хабарига кўра, Ўзбекистон МХХ раиси ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаевнинг укаси Жавдат Шарифхўжаевга бўйсунадиган 12 нафар МХХ ходимлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ўзбекистон бўйича «Озодлик» радиоси хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ноқонуний тадбиркорлик, порахўрлик ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланган.
Ёлғон ва қўрқитув асосига қурилган ҳокимиятни ҳеч нима тўхтатиб қола олмайди, ўз жонини сақлаш учун, у ҳатто ўзининг содиқ ходимларини ҳам қурбон қилиб юборади. Ўзининг бир нечта қулларини қурбон қилиши, бунга ёрқин далил бўла олади. Ҳеч кимга сир эмаски, МХХ бу мамлакатдаги Каримов ва унинг гуруҳини жиноий ҳокимиятини сақлаш учун ишлайди. Бу тузилмада ишлайдиган ҳар бир ходим, ҳар қандай ҳолда жиноий ҳокимиятнинг шеригига айланади ва охир-оқибат бешафқат ва қонхўр бўлиб қолади.
МХХ нинг барча ходимлари, ўзларининг хизмат вазифасидан фойдаланиши ва халққа қўрқув солишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. У ҳолда ҳаммани судга беришга тўғри келади, лекин бу иш ҳеч қачон бўлмайди. Ва биз буни жуда яхши биламиз. Шундай экан, бу суд жараёни барча МХХ ходимлари учун тўғридан-тўғри огоҳлантиришдир. Бундай оқибат ҳаммани кутмоқда, эртами ёки кечми сизларни ҳам шунчаки қурбон қилиб юборишади, сизларни устингиздан кулишади ва хўрлашади. Бугунги кунда сизларда, И. Каримовнинг худосиз жиноий режимига тупуриш ва халқ тарафига ўтиш учун вақт ва имконият бор. Ҳокимият эгалари келади ва кетади, кимдир ҳурмат билан, кимдир эса хорлик ва шармандалик билан. Халқ эса доимо жойида туради.

 197  55

122,562 просмотров

2:25 Навальний қамоқхонада қасддан заҳарлангани ҳақидаги иддаолар урчимоқда

Навальний қамоқхонада қасддан заҳарлангани ҳақидаги иддаолар урчимоқда

Москвада таниқли мухолифатчи, “Коррупцияга қарши кураш” жамғармаси раҳбари Алексей Навальний қамоқхонадан шифохонасига олиб ўтилиши ортидан у қасддан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар урчимоқда.

29 июль куни Навальний ётқизилган шифохона доктори Элдар Казахмедов мухолифатчи “умумий аллергик реакцияга” чалинганини, унинг сабаби нима эканлигини айтиш қийинлигини билдирди.

Шифохона ходимларидан бири Навальнийнинг соғлиғи “қониқарли” аҳволда эканлигини айтгани хабар қилинди.

AFP агентлигининг хабар қилишича, шифохона вакилларидан бири Навальнийнинг тана ҳарорати 36.6 градус эканлигини айтган.

Навальнийнинг шахсий врачи Анастасия Васильева у билан қисқа суҳбатлашганидан кейин, унга қўйилган “ўткир аллергик реакция” ташхисига ишонмаслигини, мижози аслида заҳарланган бўлиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Васильева Facebookда унга ўз мижозини яхшилаб текширишга изн берилмаганидан шикоят қилди.

Васильева, шунингдек, шифокорларни Навальнийнинг касаллиги сабабини аниқламагани учун танқид қилди.

Ўтган ҳафтада Навальний россияликларни норозилик намойишларида қатнашишга чорлагани учун қўлга олиниб, 30 кунга қамалди.

Навальний москваликларни иштирок этишга чорлаган, аммо расмийлар рухсат бермаган акция 27 июль куни бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, намойишга чиққан бир неча минг одамнинг 1300 нафарини полиция қўлга олган.

 24  5

1,740 просмотров

27:25 Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”

Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”

14 йил давомида Миллий Хавфсизлик Хизматида муҳим вазифани бажарган зобит Фаррух Тўхтимаметов билан суҳбат асосида ишланган ҳужжатли фильм.

 4955  1259

1,680,837 просмотров

3:8 Хоразмнинг Янгибозори ҳокими учта маҳаллада “фавқулодда вазият” эълон қилди

Хоразмнинг Янгибозори ҳокими учта маҳаллада “фавқулодда вазият” эълон қилди

Хоразм вилоят, Янгибозор туман ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ўктам Машарипов 24 июнь куни ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган учта маҳаллада “фавқулодда вазият” режими эълон қилгани ҳақидаги хабар Озодликка 1 август куни келди.

Ҳокимнинг буйруғига кўра, уч маҳаллага ҳудудида ободонлаштириш ишлари бўйича “махсус-тактик ўқув машқи” ўтказиш топширилган.

Туман ҳокими “фавқулодда вазият” режими ободонлаштириш ишларига ҳаммани жалб қилиш учун машқ сифатида уюштирилганини айтди.

Озодликка 1 август куни нусхаси келган Янгибозор туман ҳокими ва айни пайтда туман Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ўктам Машарипов имзолаган буйруқда “Наврўз”, “Янгиёп”, “Дўстлик” маҳаллаларида “фавқулодда вазият” режими эълон қилингани ёзилган.

 215  11

20,167 просмотров

2:55 Гулистонда "мама Роза" ва икки фоҳиша сўйиб кетилди

Гулистонда "мама Роза" ва икки фоҳиша сўйиб кетилди

Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида 26 ноябрь куни уйини фоҳишахонага айлантирган қўшмачи аёл ва икки қиз сўйиб кетилди. Расмийлар “мама Роза” воқеа жойида ўлгани, икки қиз эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилганини тасдиқлади. Озодлик манбасига кўра, мижозлардан бирининг пулни оз бергани жанжалга сабаб бўлган.

Гулистон шаҳрининг 2-микрорайонидаги 25-уйнинг 12-квартирасида истиқомат қилувчи 63 ёшли Фарида исмли аёл ва икки фоҳиша қиз 26 ноябрь куни кечқурун пичоқланган. Бу ҳақда Озодликка хабар берган гулистонлик манбанинг айтишича, воқеа жойида ўлган Фарида исмли аёл қўшмачилик билан шуғулланган:
— Мен ҳам шу домга қўшни уйда тураман. Фарида исмли аёлни ҳамма "мама Роза" дерди. Уйини исловотхонага айлантирганди. Милицияда ишлайдиган танишимнинг айтишича, 26 ноябрь куни кечқурун келган мижозлардан бири “иш”дан сўнг пулни кам берган. Кейин "мама Роза" жанжал қилган. Хуллас, у йигит "мама Роза"ни ва яна икки қизни пичоқлаб ташлаган. Қизлар ҳозир касалхонада, аҳволлари оғир дейишяпти, деди гулистонлик манба.

 339  98

488,590 просмотров

9:38 “Каримовни алдаш мумкин эди”

“Каримовни алдаш мумкин эди”

28 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди. Ислом Каримов даврида бош вазир Шавкат Мирзиёев шундай учрашувларда иштирок этган бўлса ҳам, бу сир қолар, ҳар ҳолда бу ҳақдаги хабар Ўзбекистон матбуотида пайдо бўлмас эди. Хўш, нима ўзгарди? Куннинг шу ва бошқа саволларини сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик.

 285  109

145,494 просмотров