МХХнинг Шеробод бўлими тадбиркорларга "қалампир тиқаман", деб таҳдид қилди

МХХнинг Шеробод бўлими тадбиркорларга "қалампир тиқаман", деб таҳдид қилди

Август 5, 2016

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани миллий хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи туман тадбиркорларини йиғиб, нақд пул топширишни кўпайтиришни талаб қилди. Озодликка шикоят қилган тадбиркорларнинг иддао қилишича, МХХ бўлими бошлиғи нақд пул топшириш режасини бажармаган тадбиркорнинг кетига қалампир тиқиш ва уни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган.

28 июль куни Шеробод тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қатнашган, исми сир қолишини сўраган тадбиркорнинг айтишича, мажлисда асосан нақд пул тушуми масаласи муҳокама қилинган:

“Мажлисни СНБ бошлиғи Баҳром ака олиб борди. У ҳамма тадбиркорларни турғизиб “нега кам пул топширяпсан”, деб ҳақорат қилди. Масалан, “Висол” тўйхонаси эгаси Зафар акани турғазиб қўйиб, кетингга қалампир тиқаман, деди. У бечорани айби, кам нақд пул топшираётган экан. У бечора қўрқиб, ҳозир таниш-билишларидан қарз сўраб юрибди”, деб иддао қилди тадбиркор.

Ушбу йиғилишда қатнашган шерободлик бошқа бир тадбиркор эса, МХХ бошлиғи уларни қаматиш билан таҳдид қилганини иддао қилади:

“Мен ўзим ҳам чала ва дабдала қилиб қурилган “Шербарака” бозорида савдо қиламан. Бизга 6 миллион сўм нақд пул топшириш режасини қўйишган. Биз кунига зўрға 100-150 минг сўм савдо қиламиз. Нақд пулнинг ўзи йўқ. Ўқитувчида ҳам, пенсионерда ҳам пластик. Биз пластикка товар сотиб, уни яна 18-25 фоизга пластикчиларга бериб, нақд қилдиряпмиз. Энди ўзингиз ўйланг, биз қаердан бунча пулни топиб берамиз, пул заводимиз йўқку. Мажлисда Баҳром ака савдогарларга қараб планни бажармаганларингни йўқ қилиб юбораман", деб таҳдид қилди, деди тадбиркор.

 88  12

54,224 просмотров

comments powered by Disqus
5:12 Мирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олинди

Мирзиëев Сурхондарëни талаганликда айблаган МХХ подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Дилмуродович Тўрақулов ва айни бошқарма терговчиси адлия майори Веселов Александр Александрович ишдан четлаштирилган.
Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов ўз манбаларига таяниб хабар берди. Икромовнинг 8 февраль куни Озодликка айтишича¸ МХХ расмийлари ўзига бу икки МХХ зобити “маҳбусни тергов пайтида қийнаш¸ жиноят ишини сохталаштириш¸ ноқонуний ҳибсга олиш каби қонунга зид ҳаракатлари боис ишдан четлаштирилганини билдирган.

7 февраль куни Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларидаги бир-биридан мустақил икки мулозим ҳам айни маълумотни билдирган эди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органларида ишлайдиган мулозимга кўра¸ Бобомурод Абдуллаевни ҳибсга олишда қатнашган барча МХХ зобитлари ишдан четлаштирилган ва улардан шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган. Суҳбатдошга кўра¸ МХХ терговчиси Нодирбек Тўрақуловга нисбатан эҳтиëт чораси сифатида ҳибс қўлланган.

 800  68

285,583 просмотров

4:21 "МХХ тарқатилсин, кадрлар бошқатдан саралансин" - BBCUZBEK.COM

"МХХ тарқатилсин, кадрлар бошқатдан саралансин" - BBCUZBEK.COM

Шавкат Мирзиёев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг кейинги сафарги кенгайтирилган тартибдаги йиғилиши Миллий хавфсизликка бағишланишини айтди. BBCUZBEK.COM Миллий хафвсизлик хизмати борасида қандай ўзгаришлар бўлишини сўраб ўқувчиларга юзланди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 1  1

154,980 просмотров

3:40 Самарқандлик Терговчи Аёл: Паспортимни бекор қилишганига 5 йил бўлди!

Самарқандлик Терговчи Аёл: Паспортимни бекор қилишганига 5 йил бўлди!

Курашишга кучим қолмади. Илтимос, оиламга ёрдам беринг!” Бу хитоб билан тугайдиган хат куни кеча Озодликка Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси Тергов бўлимида катта терговчи бўлиб ишлаган милиция капитани Хуршида Жалиловадан келди.

5 йил муқаддам Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилинган, ҳатто “фуқаролиги йўқ шахс” мақомини ҳам ололмаётган олий маълумотли юрист аёл Озодликка қилган шикояти мамлакат президентига етишига умид қилмоқда.

Пенсияга чиқишига 1 йил қолганида ватандошликдан маҳрум қилинган Хуршида Жалилованинг айтишича, мана 5 йилдан буён у на пенсия олади, на бирон жойда ишлай олади. "Ўғилларимни ҳам паспорти йўқлиги учун ҳеч қаерга ишга олишмайди, уларни ҳатто уйлантира олмаяпман", деди у.

Қуйида самарқандлик собиқ терговчи аёл билан ўтказилган суҳбатни тинглашингиз мумкин. Унгача эса, унинг Озодлик айтиб берганларининг мухтасар мазмуни:

Хуршида Жалилова 52 ёшда. Самарқандда туғилган. Самарқандда икки марта олий маълумот олган: 1987 да Тарих факультетини, 2000 да Ҳуқуқшунослик факультетини тугатган.

Турмушни Самарқандда қурган. Эри билан никоҳи 1986 да Самарқанд шаҳрида қайд этилган.

Шу кунда бири 29, иккинчиси 28 га кирган ўғиллари Самарқандда туғилган.

 103  26

76,579 просмотров

7:18 surhandaryo viloyat sherobod gailar

surhandaryo viloyat sherobod gailar

 1530  192

434,042 просмотров

3:18 МХХ раисининг ўғли ва куёвига мамлакатдан чиқиш тақиқланди

МХХ раисининг ўғли ва куёвига мамлакатдан чиқиш тақиқланди

Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг 43 яшар ўғли Шариф Иноятов ҳамда Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг 40 яшар ўғли Бобур Парпиевни мамлакатдан чиқармаслик ҳақида Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари компьютер тармоғида белги пайдо бўлди.

Бу маълумотни Озодликка Чегара қўшинлари зобити сиздирди.

Orient Finans Bank бошқарувига яқин мулозимнинг Озодликка 2 апрель куни айтишича¸ банк бошқаруви раиси Бобур Ботирович Парпиев жорий йилнинг 30 мартида Тошкент халқаро аэропортидан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганида ДХХ чегара қўшинлари зобити талаби билан орқага қайтарилган. Мулозимга кўра¸ Бобур Парпиев бемалол уйига қайтиб ўз фаолиятини давом эттираверган.

Суҳбатдош таъкидига кўра, “Парпиевга нисбатан ҳуқуқ -тартибот органлари тарафидан бошқа чекловлар қўлланилмаган".

Бу воқеадан ҳабардорлигини Озодлик билан 2 апрелдаги суҳбатда билдирган ИИВ мулозимига кўра¸ республикадан қуритилган мева экспорт қиладиган Uzgardens ширкати ҳиссадори тадбиркор Шариф Иноятов ва Orient Finans Bank бошқарув раиси Бобур Парпиевларга бир вақтнинг ўзида “мамлакатни тарк қилишига чеклов” қўйилган.

Шу пайтгача айни мулозим берган маълумотлар¸ жумладан собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ва собиқ президент маслаҳатчиси Жамшид Файзиевларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар кейинчалик расман тасдиғини топган эди.

 559  65

182,428 просмотров

12:3 Сурхондарёлик тадбиркор Каромат Қодирова: 10 СОТХ ЕРИМНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ МАҚСАДИДА ЎҒЛИМНИ ЎЛДИРИШДИ!

Сурхондарёлик тадбиркор Каромат Қодирова: 10 СОТХ ЕРИМНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ МАҚСАДИДА ЎҒЛИМНИ ЎЛДИРИШДИ!

Тадбиркорлигини давом эттириш йўлидаги шавфатсиз курашларда дилбандини қурбон берган она Каромат Қодирова ушбу видеомурожаатини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига жўната олмади. Жўнатишга бўлган уринишлари эвазига виртуал қабулхона саҳифасидан "«Files» файл жуда катта. Ўлчам 5 MB ошиши керак емас", деган жавоб олаверди. Тадбиркор она кейин билса, виртуал қабулхонага катта ҳажмдаги видеомурожаатларни юбориш имконияти мавжуд эмас экан. Шубоис ҳам Каромат Қодирова видеомурожаатини интернет сайтлари орқали мамлакат президенти Мирзиёевга етказишга қарор қилди."

 2330  286

240,767 просмотров

4:37 Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COM

Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COM

19 январ куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашган Президент Шавкат Мирзиёев МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган. У МХХ ходимларини, "сотқин", "ит" деган ва улар давлатга қимматга тушгани ҳамда ҳаммани шарманда қилганини таъкилаган.

Шавкат Мирзиёев барча "ғўддайган" ва "ўғри" МХХ ходимларини ишдан олишини айтган.

Чексиз ваколатни МХХчиларга уларнинг отаси бермаганинин таъкидлаган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 2178  78

288,730 просмотров

3:25 Қашқадарё вилояти МХХ бошлиғи ҳам коррупция айби билан ҳибсга олинди

Қашқадарё вилояти МХХ бошлиғи ҳам коррупция айби билан ҳибсга олинди

Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳибсга олингани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоятдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланган Иброҳим Деҳқонбоев билан бирга яна бир неча МХХ мансабдори ҳибсга олинган. Узметроном Интернет нашри ҳам Қашқадарё вилоятида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот тизимлари раҳбарларидан бири ҳибсга олинганини хабар қилди. Нашрга кўра, халқ орасида “Тожик” лақаби билан танилган бу шахс давлатга катта миқдорда зарар етказганликда айбланмоқда. Кейинги ойларда Ўзбекистонда МХХ тизимининг ўнлаб зобити қамоққа олинди.



Озодликнинг Қашқадарёдаги манбаларига кўра, вилоят МХХ бош бошқармаси бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев ўтган ҳафта ҳибсга олинган. Манбамизга кўра, у билан бирга МХХнинг ҳуқуқ-тартибот органларини назорат қилиш бўлими бошлиғи Санжар Йўлдошев ҳам қўлга олинган. "Ундан бир ҳафта аввалроқ эса, вилоят МХХ иқтисодий жиноятлар бўлими раҳбари ҳам ҳибсга олинган эди", дея билдирди Озодлик манбаси.

 62  15

42,361 просмотров

3:6 Мирзиёев МХХ генералини "ўзининг масъул вакили" этиб тайинлади

Мирзиёев МХХ генералини "ўзининг масъул вакили" этиб тайинлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев истеъфодаги МХХ генерали, 63 яшар Бахтиёр Хисомович Ғуломовни махсус топшириқлар бўйича "ўзининг масъул вакили" этиб тайинлади. Бу сўзлар Ғуломов оиласига яқин ва куч ишлатар тизимидаги бир-биридан мустақил икки манба томонидан янгради. Аммо, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳозирга қадар расман билдирилгани йўқ. Марҳум президент Ислом Каримовнинг собиқ давлат маслаҳатчиси, МХХ раисининг собиқ биринчи муовини Бахтиёр Ғуломов 2004 йил истеъфога чиқарилган эди.

Генералнинг қайтиши

Ғуломов оиласига яқин Тошкентдаги манбанинг Озодликка айтишича, Бахтиёр Ғуломов душанба, 23 январь куни иш бошлаган.

Айни манба МХХ генерали бундан буён президентнинг мамлакат хавфсизлигига оид махсус топшириқларини бажаришини маълум қилди.

Аммо, Бахтиёр Ғуломов хизмат ваколатларига қандай вазифалар киришини Озодлик аниқлай олмади.

Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг энг кўзга кўринган ва машҳур раҳбарларидан бири сифатида танилган.

 70  13

87,233 просмотров

0:6 Ўз Ўғлига Айтилган Тўйлар Муборак! Бунакаси Булмаган!

Ўз Ўғлига Айтилган Тўйлар Муборак! Бунакаси Булмаган!

ИЖТИМОИЙ ТАРМОКЛАРДА RATUZ!

Обуна булинг! https://www.youtube.com/c/RATUZ

INSTAGRAM — https://instagram.com/alisherguu
VK — https://vk.com/ratuz
TELEGRAM — https://t.me/ratuz
TWITTER — https://twitter.com/RATUZ4
Google — https://plus.google.com/105208058647214201189

ЛАЙК БОСИНГ ВА КАНАЛНИ ДУСТЛАРИНГИЗГА ТАВСИЯ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ #ratuz

 417  49

53,732 просмотров