Ўзбекистон учун нимаси қизиқ? Британия парламентни ёпиб қўйди - Ибрат Сафо BBC Uzbek

Ўзбекистон учун нимаси қизиқ? Британия парламентни ёпиб қўйди - Ибрат Сафо BBC Uzbek

Август 29, 2019

Британияда сиёсий инқироз: Бош Вазир парламентни ёпиб қўйди

Бош Вазир Борис Жонсон Британия парламентини беш ҳафтага ёпиб қўйиши мамлакатда кўплар томонидан "давлат тўнтарилиши" ва "демократиянинг ўлими" дея таърифланмоқда.

Хўш, у нима истайди? Брексит ўзи нима ва британларга ундан нима фойда? Парламент нега ёпиб қўйилди? Бунинг Ўзбекистон учун қандайдир аҳамияти борми? Шу борада бош вазир қароргоҳи бўлмиш Даунинг Стрит қаршисидан Ибрат Сафо хабар қилади.

 118  7

7,468 просмотров

comments powered by Disqus
38:23 Ўзбекистон: Катта Лангар Қуръони изидан... - BBC Uzbek

Ўзбекистон: Катта Лангар Қуръони изидан... - BBC Uzbek

Жаҳонда саноқли кўрилган қадим Қуръони Каримнинг бу мусҳафини Ўзбекистонга ким олиб келганди? Қачон ва қандай қилиб? Нима учун унинг муқаддас саҳифалари ҳозирда жаҳоннинг турли нуқталарига тарқалиб кетган?

Қашқадарё вилоятидаги Катта Лангар қишлоғида тарихи минг йилдан кўпроққа тақалувчи Қуръони Карим мусҳафи асрлар мобайнида сақлаб келингани кўпларга шу вақтга қадар маълум бўлмаган.

Баҳорда Би-би-си Ўзбек хизмати “Sevimli TV” канали билан ҳамкорликда журналистик тадқиқот ўтказишга қарор қилди. Рамазон ойи давомида ижодий жамоа биргаликда қилган саноқсиз сафарлари чоғида Катта Лангар Қуръони атрофидаги тарихий фактлар ва афсоналарни текшириб, ушбу муқаддас китобни сақлаган қишлоқ аҳли хотиралари, шунингдек мутахассислар фикрларини йиғишга мувафақ бўлди. Терига ёзилган ўта ноёб Калому Шарифнинг Катта Лангарга келиб қолиш тарихи ва асрлар оша, қўлдан-қўлга ўтиб, авайлаб сақлаб келингани борасида тафсилотларни аниқлашга қодир бўлди. Қўлга киритилган янги маълумотлар, суҳбатлар ва жараён тафсилотлари кундалик равишда “Sevimli TV” орқали махсус кўрсатув, шунингдек янгиликлар дастурлари орқали муфассал равишда Ўзбекистондаги томошабинларга тақдим этиб борилди.

Журналистик изланишларнинг диққатга сазовор нуқталарини ўз ичига олган Би-би-си Ўзбек хизматининг “Катта Лангар Қуръони изидан” ҳужжатли филми иккала жамоанинг биргаликдаги ҳаракатлари самарасидир.

Би-би-си Ўзбек хизмати айни филмни суратга олишда жонбозлик кўрсатган лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Sevimli TV ижодий гуруҳи ва Катта Лангар қишлоғи аҳолисига, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасига алоҳида миннатдорлик изҳор этади.

 163  3

1,877 просмотров

9:29 Ўзбекистон: ИИВ Тошкентда ўнлаб эркакларнинг соқолини қандай мажбурлаб олди?

Ўзбекистон: ИИВ Тошкентда ўнлаб эркакларнинг соқолини қандай мажбурлаб олди?

Ўзбекистон: ИИВ Тошкентда ўнлаб эркакларнинг соқолини қандай мажбурлаб олди?

Батафсил ўқиш учун: https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49459652

24-25 август кунлари ички ишлар ходимлари Тошкентдаги Малика савдо мажмуасида соқолли эркакларга қарши рейд ўтказди. Ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатмасдан эркаклар соқоли Шайхонтоҳур туманидаги 4-сон ички ишлар бўлимида мажбуран олиб ташланди.

Эркакларни соқоли қириб олингандан олдин ва кейин суратга олишган.

Би-би-си Ўзбек мухбири Аваз Тоҳиров шанба куни соқоли олинган блогер Жамолиддин Муҳаммад билан гаплашди.

Ички ишлар вазирлиги Би-би-сига ҳолат юзасидан душанба куни изоҳ беришини маълум қилди.

 4372  373

326,592 просмотров

10:49 «Удивительные люди». Алена Кривозуб. Тактильная память

«Удивительные люди». Алена Кривозуб. Тактильная память

Проект «Удивительные люди» даст возможность показать участникам свои уникальные способности, в которые обычному человеку сложно поверить.

В конце каждого выпуска зрительный зал путем голосования выбирает одного из восьми участников, который произвел наибольшее впечатление. Этот участник получает право побороться в финале за главный приз проекта.

Помогать зрителям выбрать лучшего участника будут звездные гости: Евгений Папунаишвили, Наталья Рагозина и Ольга Шелест. Кроме того, профессиональную оценку уникальным способностям участников будет давать ведущий научный сотрудник Центра нейроэкономики и когнитивных исследований профессор Василий Ключарев.
Ведущий шоу — телеведущий и продюсер Александр Гуревич.


Следите за новостями проекта в соц сетях:
ВКонтакте: https://vk.com/brain.russia
Одноклассники: https://www.ok.ru/brain.russia
Facebook: https://www.facebook.com/brain.russia
Instagram: https://instagram.com/brain_russia
Twitter: https://twitter.com/brain_russia

 41177  2853

7,017,917 просмотров

16:9 Адвокатлар бош вазир Абдулла Ариповни судга чақиришни сўрамоқда
10:13 Каримов, 1991 йил: 'Ислом давлати номини олсак, оламиз'

Каримов, 1991 йил: 'Ислом давлати номини олсак, оламиз'

Ушбу видео Би-би-сига 1992 йилининг январ ойида Ўзбекистонда “Юлдуз ва Ҳилол – Оллоҳга ошиқ Фарғона” филми олинаётган пайтда “Адолат” ташкилоти фаоллари тарафидан берилган эди.

1991 йилнинг 20 декабр куни президентлик сайловлари олдидан Президент Ислом Каримов Наманганга келади ва сайловчилар билан бир қанча учрашув ўтказиб, Тошкентга қайтади. Бироқ Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги “Адолат” ташкилоти Наманганнинг марказий майдонига минглаб одамларни йиғиб, Президент Каримов биз билан учрашув учун қайтиб келсин деб талаб қилади. Президент Каримов қайтишга мажбур бўлади ва майдонда халойиқ олдида мана бу сўзларни айтади.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 1  1

1,049,565 просмотров

2:52 Ўзбеклар ва дунё: Икки ойда тўрт минг доллар ишладим, ёмонмас а? - BBC Uzbek

Ўзбеклар ва дунё: Икки ойда тўрт минг доллар ишладим, ёмонмас а? - BBC Uzbek

Ўзбеклар ва дунё: Икки ойда тўрт минг доллар ишладим — ёмонмас а? Яна шунча пул биттагина қовуннинг орқасидан келиб турса...

Айниқса, лўблойи қовунидан эккан бўлсангиз, ошиғингиз олчи экан.

Ҳатто бозорга чиқишга ҳам ҳожат қолмас, ҳали палагининг ўзидан қўлма-қўл бўлиб кетаркан.

Устига устак, бу қовун бошқаларидан бир неча баробар қимматроқ юраркан.

Битта лўблойи қовун икки ярим, уч долларга кетаркан.

Аммо, муаммо шундаки, бу қовун жуда кам учраркан.

Бутунбошли Афғонистон назарда тутилса, фақат Мозори Шарифда ўсаркан.

У ердаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбоннинг хабар беришича, кам учраса-да, лўблойи жуда серҳосил қовун бўлади.

Дейлик, бир деҳқон икки гектар ердан 20 машина қовун олади.

Бир машина қовунидан 200 доллар фойда қолади.

Аммо, шунда ҳам, деҳқонлар шикоятда.

Ўз маҳсулотлари учун на-да ички ва на-да ташқи бозорга имконият бор.

Бир томондан хавфсизлик билан боғлиқ вазият, иккинчи тарафдан эса, масъуллар беэътибор.

Қани, бир кўринг-чи, сиз нима дейсиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

 481  18

60,305 просмотров

7:29 Қозоғистон: Россиядан ким қўрқади?

Қозоғистон: Россиядан ким қўрқади?

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев келаси йил Қозоқ давлатчилигининг 550 йиллигини нишонлаш режасини эълон қилган.

Нурсултон Назарбоевнинг бу қарори Россия президенти Путиннинг Қозоғистонда давлатчилик бўлмагани ҳақида даъволарига жавоб ўлароқ талқин қилинмоқда.

30 фоиздан ортиқ руслар истиқомат қиладиган Қозоғистонда Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатига муносабат қандай?

Марказий Осиёнинг энг бадавлат мамлакати ёшлари нима учун Россиядан қўрқишмайди?

Хайрулло Файз Марказий Осиё бўйлаб саёҳатининг биринчи қисмида Қозоғистонга сафар қилади.

 1  1

266,978 просмотров

6:57 Россия-Ўзбекистон: Қизига даво излаб мигрант бўлган она ва умидвор фарзанд ҳикояси

Россия-Ўзбекистон: Қизига даво излаб мигрант бўлган она ва умидвор фарзанд ҳикояси

Москва. Шаҳарнинг хилватроқ кўчаларининг бирида орзулари ойдин Ойдин яшайди. У билан бирга опаси сабаб бўлиб 15 ёшида Москвага келиб қолган укаси ва шу фарзандларини оёққа қўйиш учун кундузи ошпазлик, тунда эса фаррошлик қилаётган ёлғизгина онаси ҳам бор.

 384  11

20,542 просмотров

2:6 Ислом ва дунё: Мусулмонман, уйга қайтишга қўрқаман - BBC Uzbek

Ислом ва дунё: Мусулмонман, уйга қайтишга қўрқаман - BBC Uzbek

Ислом ва дунё: Мусулмонман, уйга қайтишга қўрқаман – сўз эса, битта эмас, минглаб мусулмонлар ҳақида кетмоқда. Уларга орада Ўзбекистон ҳам ёрдам берганди.

Жинсийси дохил, ўзларига қарши шафқатсиз зўравонликлардан қочиб, бу мусулмонлар, йилларки, ўз она Ватанларидан йироқда, дарбадарликда.

Дунёнинг бу бурчагидаги мусулмонлар инқирозига ҳам икки йил тўлди.

Худди шу манзарада бангладешлик масъулларнинг роҳинга мусулмонларини Мяньмарга қайтариш уринишлари яна бесамар якунланди.

Мяньмар ҳукумати уч умингдан ортиқ мусулмоннинг ўз уйларига қайтишларига изн берган.

Аммо қочқинларнинг ўзлари ҳали-бери қайтадиган кўринишмайди, ҳануз жонларидан хавотирда.

Видеолавҳамизни бир кўринг-чи, сиз нима дейсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

 111  4

5,739 просмотров

11:25 "Россия Мирзиёевни Афғонистон билан қўрқитмоқчи"

"Россия Мирзиёевни Афғонистон билан қўрқитмоқчи"

Вашингтондан қайтган Президент Шавкат Мирзиёев билан Россия расмийларининг мулоқоти кўпайгани Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати истиқболи ҳақидаги таҳлилларга ундамоқда.

Даставвал, Президент Мирзиёевнинг АҚШга сафари бошланган кунларда Россия ахборот маконида сохта хабарлар тарқалди.

Сўнг бирин-кетин Россия расмийлари Марказий Осиё мамлакатлари исломий жангарилар хуружи таҳдиди остида қолгани ҳақидаги баёнотлар билан чиқдилар.

23 майда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Тошкентга борди, уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Қуролли жангарилар хавфини жаноб Шойгу ҳам тилга олди.

Хўш, Ўзбекистон расмийлари Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Марказий Осиё сарҳадларида кўп минг кишилик жангарилар тўплангани ҳақидаги баёнотини нақадар жиддий қабул қилишларии керак?

Би-би-си ушбу савол билан сиёсий таҳлилчи, Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS)нинг илмий ходими Алишер Илҳомовга мурожаат қилди.

Алишер Илҳомов билан аудиосуҳбат.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 442  97

92,844 просмотров