Март 11, 2015
Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти Узун туманида ўзбек чегарачилари бир фуқарони отиб ўлдирди. Озодлик манбаларининг билдиришича, 32 ёшли фуқаро 3 март куни кечки пайт вилоятнинг тоғли ҳудудида ўзбек-тожик чегарасини бузиб ўтаётган пайтда отиб ўлдирилган. У билан бирга бўлган яна икки фуқаро воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Давлат чегара хизматига кўра, чегара бузувчилар Тожикистондан дори воситаларини контрабанда воситасида Ўзбекистонга олиб киришга уринган.
Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Узун тумани Отчопар қишлоғида истиқомат қилган 1982 йилда туғилган Дилмурод Бозоров 3 март куни кечки пайт, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг тоғли ҳудуддан ўтадиган участкасида ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилди.
85 22
66,113 просмотров
30 июнь куни Озодликка боғланган асли наманганлик футболчи йигит ўз ватандошлари тушиб қолган оғир иқтисодий-ижтимоий вазиятдан фойдаланиб¸ уларни Сурияга ўлимга ëллаëтган гуруҳлар ҳақида гапириш истагини билдирди.
Ëши энди 20 дан ошган бу йигит ўзининг Суриядаги жиҳодий гуруҳга жанггари йўллаш орқали пул қилаëтган шахсларга биринчи бор Малайзиянинг Куала-Лумпур аэропортида дуч келганини айтади.
Бир неча ойдан бери Туркияда ўзи учун профессионал истиқбол қидираëтган спортчи йигитга кўра¸ ҳозирда Истанбулнинг Қумқопи мавзеси Россиядан Туркияга келиб¸ иши юришмаëтган ўзбекларни Суриядаги ўлимга ëллаш марказига айланган.
Бу йигитларни чорасизлик ва тушкунликка ундаëтган омиллар учун Ислом Каримов сиëсатини қоралаган 21 яшар суҳбатдош¸ Озодлик орқали ўз кузатишларининг бир қисмини ҳикоя қилиш ва ўзбекларни муқаррар ўлимга авраëтган жиҳодчиларга мурожаат қилиш истагини билдирди.
1205 526
Ўзбекистон марҳум президентининг невараси Ислом Каримов Ўзбекистон бош прокуратурасини онаси Гулнора Каримова нисбатан қўзғатилган жиноий ишни сохталаштиришда айблади.
Кичик Ислом Каримовнинг бу айблови Би-би-си Ўзбек хизмати 1 августда нашр қилган видеосуҳбат чоғида янгради.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 28 августда маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Гулнора Каримовага Ўзбекистон Жиноят кодексининг 6 та моддаси бўйича айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримова ишлари юзасидан чиқарган хабарига муносабат билдирган кичик Ислом Каримовнинг айтишича, "уларнинг тақдим қилаётган барча ариза деярли ҳаммага маълум: умумийлаштирилган; иккинчидан уларнинг аризалари сохталаштирилган.
818 226
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Сўх эксклавини Ўзбекистоннинг асосий ҳудуди билан боғловчи Сўх-Риштон йўли ҳали очилгани йўқ. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззақов Азаттиқ радиосига (Озод Европа/Озодлик радиси қирғиз хизмати) билдирди.
Бош вазир ўринбосарига кўра, Сўх-Риштон йўлини очишдан олдин бир қатор масалалар ўз ечимини топиши лозим:
— Тилга олинган ҳудудда қилинадиган ишлар кўп. Даставвал Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишимиз лозим. Иттифоққа аъзоликдан Қирғизистон зиммасига юкланган мажбуриятлар орасида ветеринар, фитосанитар хавфсизлик масалалари бор. Шу масалалар ечилмагунча йўлни оча олмаймиз.
Олти йил аввал ёпиб қўйилган Сўх-Риштон йўли 31 август куни қайта очилгани тўғрисида Ўзбекистондаги расмий нашрлар маълумотларига таяниб, Озодлик хабар қилган эди.
Ўзбекистоннинг Сўх эксклавида 2013 йил 5-6 январь кунлари маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида чиққан можаро ортидан Cўх-Риштон йўлидаги чегара пунктлари ëпиб қўйилган эди.
Фарғона вилоятининг икки туманини боғловчи тахминан 70 кмлик бу йўл деярли тўлиғича Қирғизистон ҳудудидан ўтади.
Сўхни Ўзбекистоннинг қолган ҳудуди билан бошловчи энг қисқа йўл ëпилганидан бери ўтган қарийб олти йил давомида сўхликлар Фарғонага ўтиб-қайтиш учун Водил орқали 130 км.дан кўпроқ йўл босишга мажбур бўлишган.
Ўтган йил Ўзбекистон-Қирғизистон расмий делегациялари учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегаралари чекловларсиз борди-келди учун очилишини ваъда қилган эди.
2013 йил январь ойида содир бўлган воқеалар оқибатида Фарғона вилоятининг Сўх туманига олиб борувчи Риштон йўли ёпилиб, «Водил» пости ягона қатнов йўли ҳисобланарди.
40 5
Жаҳонда саноқли кўрилган қадим Қуръони Каримнинг бу мусҳафини Ўзбекистонга ким олиб келганди? Қачон ва қандай қилиб? Нима учун унинг муқаддас саҳифалари ҳозирда жаҳоннинг турли нуқталарига тарқалиб кетган?
Қашқадарё вилоятидаги Катта Лангар қишлоғида тарихи минг йилдан кўпроққа тақалувчи Қуръони Карим мусҳафи асрлар мобайнида сақлаб келингани кўпларга шу вақтга қадар маълум бўлмаган.
Баҳорда Би-би-си Ўзбек хизмати “Sevimli TV” канали билан ҳамкорликда журналистик тадқиқот ўтказишга қарор қилди. Рамазон ойи давомида ижодий жамоа биргаликда қилган саноқсиз сафарлари чоғида Катта Лангар Қуръони атрофидаги тарихий фактлар ва афсоналарни текшириб, ушбу муқаддас китобни сақлаган қишлоқ аҳли хотиралари, шунингдек мутахассислар фикрларини йиғишга мувафақ бўлди. Терига ёзилган ўта ноёб Калому Шарифнинг Катта Лангарга келиб қолиш тарихи ва асрлар оша, қўлдан-қўлга ўтиб, авайлаб сақлаб келингани борасида тафсилотларни аниқлашга қодир бўлди. Қўлга киритилган янги маълумотлар, суҳбатлар ва жараён тафсилотлари кундалик равишда “Sevimli TV” орқали махсус кўрсатув, шунингдек янгиликлар дастурлари орқали муфассал равишда Ўзбекистондаги томошабинларга тақдим этиб борилди.
Журналистик изланишларнинг диққатга сазовор нуқталарини ўз ичига олган Би-би-си Ўзбек хизматининг “Катта Лангар Қуръони изидан” ҳужжатли филми иккала жамоанинг биргаликдаги ҳаракатлари самарасидир.
Би-би-си Ўзбек хизмати айни филмни суратга олишда жонбозлик кўрсатган лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Sevimli TV ижодий гуруҳи ва Катта Лангар қишлоғи аҳолисига, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасига алоҳида миннатдорлик изҳор этади.
171 3
Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўзини поезд тагига ташлаб ўлган икки дугонадан бирининг ўлими билан боғлиқ тафсилотлар очиқланди. Қизнинг онаси Озодлик билан боғланиб, номусидан айрилган қизи иснодга қолишдан қўрқиб ўз жонига қасд қилганини айтди. Қизининг номусини топтаган шахснинг жазога тортилиши пайсалга солинаётганини айтган аёл жавобгарни тезроқ қамашларини талаб қилди.
“Қизим исноддан қўрқиб ўзини ўлдирди”
Янгийўлдаги 23-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Хонзода дугонаси билан жорий йилнинг 1 май куни бир-бирини қучоқлаган ҳолда ўзларини поезд тагига ташлаб, нобуд бўлган эди.
Хонзода Раҳматуллаеванинг онаси 37 яшар Нодира Нишонбева 5 август куни Озодлик билан боғланиб, қизининг ўлими тафсилотларини очиқлади.
Нодиранинг иддаосига кўра, ўтган йилнинг сентябрида янгийўллик бир йигит қизининг номусига теккан. (Йигитнинг исм-фамилияси Озодликка маълум. Бироқ тергов жараёни ниҳоясига етмагани боис, унинг исми очиқланмаяпти. –таҳр.)
Ушбу воқеадан етти ой ўтгач, Хонзода Туркияда бўлган онасига телефон қилиб, бўлган воқеани сўзлаб берган.
1787 568
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг собиқ ўрибосари Нуриймон Абулҳасан ИИВнинг террорга қарши кураш бошқармасига раҳбарлик қилиши хабар қилинмоқда.
Kun.uz Интернет нашрининг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, Нуриймон Абулҳасан Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармасига раҳбар қилиб тайинланган.
Н. Абулҳасан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори сифатида ишлаётганди.
Ундан аввал президент девонининг Миллатлараро ва дин масалалари бўйича хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.
Куни кеча айни нашр қўмита раиси Жасур Акромов ва раис ўринбосари Нуриймон Абулҳасанлар бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганини хабар қилганди.
Ҳозирча қўмитадаги бу тайинлов ва лавозимдан олинишлар борасида расмий хабар берилгани йўқ.
Айни вақтда Дин ишлари қўмитасига ким янги раис этиб тайинлангани ҳам номаълум.
2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.
21 23
Тожикистон чегарачилари Ўзбекистон чегарачиларининг бир Тожикистон ватандоши чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, ўзбек чегарачиларига пичоқ ва таёқлар билан ҳужум қилган пайтда отиб ташлангани ҳақидаги иддаоларини рад этди.
Аввалроқ спутник.уз Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига таяниб, Сурхондарё вилоятидаги Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида юз берган инцидент чоғида Тожикистон ватандоши, Турсунзода туманининг, Шлюм аҳоли пунктида яшовчи Аслидддин Шоимов олинган жароҳатлардан қурбон бўлгани тўғрисида хабар қилганди.
Хабарда айтилишича, 15 апрель соат 18:10 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Қуруқсой аҳоли пункти яқинида Тожикистон томонидан Ўзбекистон ҳудудига қорамол подаси ўтган.
Белгиланган чегара чизиғига мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол подасини Тожикистон ҳудудига қайтариб ҳайдай бошлаган. "Қайтариб ҳайдаш вақтида чегарачиларга Тожикистон томонидан уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон ҳудудининг 50 метр ичкарисига кириб, ушбу ҳудуд Тожикистонга тегишли эканини айтган ва ҳақоратли гаплар билан жанжал чиқаришга уринган", — дейилади МХХ ДЧҚҚ хабарида.
68 25
XAMMAGA SALOM KANALIMIZGA ALBATTA OBUNA BO'LING
1432 70
1408 147