“Обод қишлоқ”дан мақсад - пул ишлаш!”

“Обод қишлоқ”дан мақсад - пул ишлаш!”

Июль 29, 2019

Қатор зиддиятли вазиятлар, айниқса сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кенг резонанс уйғотган Яккабоғдаги икки ҳолат, Риштон, Янгийўл туманлари ва Урганч шаҳридаги фуқаролар ва ҳокимият вакилларининг очиқ конфронтацияси каби ҳолатлар ҳаммамизни ташвишлантирмоқда.

Бу “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхоновнинг баёноти.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси 27 июль куни у етакчилик қилаётган ҳаракат аҳоли пунктларини қайта қуриш жараёнида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан доимий тарзда йўл қўйилаётган камчиликларга барҳам беришга йўналтирилган тизимни яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқаётганини хабар қилди.

Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда мамлакат бўйлаб авж олган буз-бузлар оқибатида юзага келган носоғлом вазият ҳақида ҳам сўз бўлди.

 347  31

22,208 просмотров

comments powered by Disqus
23:47 “Қасамни фермерлар эмас, уларга зулм қилаётган ҳокимлар ичсин!”

“Қасамни фермерлар эмас, уларга зулм қилаётган ҳокимлар ичсин!”

OzodNazarнинг доимий суҳбатдошларидан бири, таниқли журналист, “Нуроний” жамғармаси раиси муовини Шароф Убайдуллаев бугунги суҳбатимиз, асосан, кейинги кунларнинг бош мавзуларидан бирига айланиб қолган фермерлар ва тиббиёт ходимларини қасамёд қилдириш тадбирлари атрофида бўлди.

 133  14

10,390 просмотров

48:14 Когда зять гастарбайтер

Когда зять гастарбайтер

Группа программы http://vkontakte.ru/club29863783

 4305  1610

1,408,471 просмотров

5:7 Урганчликлар товон пули олганидан кейин ғишт ва оҳак кескин қимматлаб кетди

Урганчликлар товон пули олганидан кейин ғишт ва оҳак кескин қимматлаб кетди

Урганч шаҳри, Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган аҳолига товон пули нақд тўлангани ортидан, хабарларга қараганда, қурилиш материаллари қимматлаб кетмоқда.

Урганчдаги қурилиш моллари бозори сотувчисининг Озодликка айтишича¸ бир куннинг ўзида оҳак ва ғишт икки бараварга қимматлаган. Сотувчининг фикрича, оҳак ва ғишт қимматлаб кетганининг яна бир муҳим сабаби бу материаллар ишлаб чиқариладиган цехларга газ таъминотидан узиб қўйилганидир.

Бузилган уйи учун товон пули олган урганчликнинг Озодлика айтишича, уста ҳақи ҳам ошиб кетган.

Хоразм вилоят ҳокимлиги мулозими бу ҳолатни бозорда талаб кўпайиши билан изоҳлади. Шу билан бирга мулозим уйи бузилганларга текин қум берилаëтганлигини айтди.

Озодлик суҳбатлашган қурилиш ширкати эгаси эса, “ҳокимият бизни текин қум тарқатишга мажбурламоқда”, дея шикоят қилди.

Бир кунда ошган нарх

48 яшар Музаффар ва унинг укаси Эркин Ашхобод маҳалласидаги уйи бузилганлардан. Улар икки ойдан бери Урганч шахри чеккасидаги Чондирқиëт қишлоғида палаткада яшамоқда. Ака-укаларнинг ҳар бирига икки сотихдан ер участкаси берилган. Музаффар ака Озодлика тақдим қилган ҳужжатда унинг бузилган уйи учун товон миқдори бир юз саксон миллион бир юз олтмиш минг сўм деб кўрсатилган. Аммо улар бу пулни икки ойдан бери ололмаëтган эди.

Музаффар ва укаси Эркин 27 июль куни Ўзбекистон Бош вазири билан учрашувдан кейин ниҳоят товон пулини олишди. Товон пулини шанба куни олган Музаффар ака якшанба куни қурилиш моллари бозорига бориб нархлар бир кунда ошганидан "шок бўлганини" айтди:
— Бир кун олдин бир дона пишган ғишт нархи уйга олиб келиб бериши 650 сўм эди. Ҳозир 850 сўм бўлди. Яна транспорт ҳақи ҳам бор устига. Хоразмда сувоқ раствори оҳакдан қилинади, цемент ëки алебастрдан эмас. Бир кун олдин килоси 650 сўм бўлган оҳак бугун 1500 сўм бўлди. Донаси 150 сўм бўлган хом ғишт нархи бир кунда 280 сўмга чиқди. Бу нархлар билан мен қишгача уйимнинг томини ёпа олмайман.

 286  12

25,558 просмотров

4:53 Ўзбекистон, Андижон: Шаҳрихонда "Обод қишлоқ" дастурига кирган Қум маҳалласи нега обод бўлмади?

Ўзбекистон, Андижон: Шаҳрихонда "Обод қишлоқ" дастурига кирган Қум маҳалласи нега обод бўлмади?

Batafsil shu yerda o'qing: https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49177375

Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи фуқаролари "Обод қишлоқ" дастурига киритилган маҳаллада ишлар тўлиқ бажарилмагани ва маблағ ўзлаштирилганини айтмоқда. Туман ҳокимиятнинг Би-би-сига ва аҳолига берган маълумотномалари ўртасида юз миллионлаб сўм фарқ борлиги аниқланди.
Қум маҳалласи 2018 йили "Обод қишлоқ" дастурига киритилган. Ҳкоимият бу ерда икки йил давомида миллиардлаб маблағ сарфлаб аободонлаштириш ишларини олиб борганини таъкидламоқда.
Бироқ маҳаллий аҳоли уларнинг кўчаларига ободонлдаштириш етиб келмаганини айтишмоқда.
"Асосий мурожатимиз сим, сув, йўл, йўлаклар болаларга мактабга борадиган йўлаклар, болалар ўйнайдиган ўйингоҳлар спорт майдончалари ҳеч қанақанги нарса йўқда. Ёмғир ёғса болаларнинг оёғи лой бўлиб, сув бўлиб боради. Мана бу ерда ўтадиган йўлимиз бор, босса лой бўлиб кетади", дейди Акрамжон Акбаров.
Маҳалла турғуни Улуғбек Мамажоновнинг айтишича, ҳокимият маҳалла ўз кучи билан қилган ишларни Обод маҳалла дустурига киритиб юборган.
"Обод қишлоқ дастури бошланишидан уч йил олдин, ўзимиз маҳалланинг пулига столба, симларни ва трансформаторни халқнинг пулига ўрнатганмиз. Лекин ҳозирда бу ишларни ҳам "Обод қишлоқ" маблағига бажарилди, деб ҳисобот беришяпти", дейди Улуғбек Мамажнов.
Унинг айтишича, маҳалладаги айрим бинолар эса тадбиркорларнинг маблағи эвазига тикланган.
Маҳалла айрим кўчаларидаги аҳоли ўзининг кучи билан ичимлик суви тортиб келган. Бироқ маблағ етмаганлиги учун сув барча кўчага етиб бормаган. Бир суткада бир соат атрофида чиқадиган сувни махсус араваларда ташишади.
Бундан ташқари аҳолининг пули эвазига тортилган симёғочлар талабларга мос равишда ўрнатилмагани учун болалар ўйнаб юрадиган жойга қулаб тушган.
Шундан сўнг сим ёғочни аҳоли ўз пулига қайта ўрнатганини айтмоқда.
Шаҳрихон туман ҳокимияти маҳалладаги айрим бинолар ҳашар йўли билан қурилганини рад қилмади.
Ҳокимият Би-би-сига тақдим қилган маълумотномада қизиқ фактларга дуч келишингиз мумкин. Уни туман ҳокими Хикматулла Дадахонов томонидан Қум маҳалласи фуқаросига 19 апрелда берган жавоби билан солиштирганда рақамларнинг бир бирига тўғри келмаслигини кўрасиз.
Ҳокимият Би-би-сига берган хатида Қум маҳалласига 1 дона янги трансформатор ўрнатилгани ва мавжуд 4 трансформаторда 6 миллион сўмга мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилгани айтилган.
Бироқ ҳоким Дадахонов фуқароларга берган маълумотида Қум маҳалласига 4 дона трансформатор ўрнатилган.
Ҳоким Би-би-сига бир дона трансформаторни 130 миллион сўмга ўрнатганини айтган. Фуқароларга ўрнатилди, деб ҳисоб берилган аслида ўрнатилмаган 3 дона трансформаторнинг умумий баҳоси 390 миллон сўм бўлади.
Бундан ташқари маҳалла йўлларини таъмирлаш борасида ҳам ҳокимнинг фуқаролар ва Би-би-сига берган маълумотлари бир бирига тўғри келмаслигини кўриш мумкин.
Ҳоким фуқароларга берган маълумотномасида қарийб 5 километр автомобил йўлларини таъмирлаганини айтган.
Би-бисига берилган маълумотномада эса, 1295 метр йўлни асфалтлаш ва 9 километрдан ошиқ жойга шағал тўкиш учун бир миллиард сўмга яқин маблағ сарфлаганини билдирган.
Ҳоким фуқарога "Обод қишлоқ" дастури бўйича маҳаллага қарийб 4, 5 километр электр узатиш тармоғи тортилганини айтган. Аммо Би-би-сига тақдим қилинган маълумотномада бу 1 километрни ташкил қилади.
Ҳокимият 1 километру 700 метр масофадаги электр узатиш симлари реконструкция қилишга 130 миллион сўм сарфлаганини билдирди. Фуқароларга ва Би-бисига Шаҳрихон туман ҳокими томонидан берилаётган икки хил маълумотларда юзлаб миллион сўм маблағ фарқ қилаётганини кўриш мумкин.
Аҳоли эса туман ҳокими "Обод қишлоқ" дастури доирасида маблағларни ўзлаштириб юбораётганини таъкидламоқда.
Би-би-си бу борада Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Бош прокуратурасига мурожаат қилди.
Икки муассаса ҳам ҳолат ўрганилаётганини билдирди.
Би-би-сига гапирган қумлик Улуғбек Мамажонов туман прокуратурасидан келиб муаммолар юзасидан тушунтириш олиб кетишганини маълум қилди.

 273  1

10,062 просмотров

35:36 OzodNazar: Нега Каримовни энди танқид қилаяпсиз, тириклигида қаерда эдингиз?

OzodNazar: Нега Каримовни энди танқид қилаяпсиз, тириклигида қаерда эдингиз?

Сарлавҳага чиқарилган савол таниқли публицист Шароф Убайдуллаевга бугунги OzodNazarда берилган саволларнинг асосийси эмас. Асосийси эмас, лекин бермасак бўлмайдиган саволдир. Гап эса, Самандар Қўқоновдан бошланди, Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига уланди ва сўнгра Каримовнинг ҳайкалига, унинг портретига бориб етди. “Агар истасангиз, Каримовнинг портретини ётоқхонангизга осиб қўйинг”, деди Шароф ака...

 152  27

49,133 просмотров

28:23 Ислом Каримов ўз онаси Гулнора йиққан бойлиги ва президент совғаси ҳақида - Ибрат Сафо BBC O'zbek

Ислом Каримов ўз онаси Гулнора йиққан бойлиги ва президент совғаси ҳақида - Ибрат Сафо BBC O'zbek

Марҳум президент Ислом Каримовнинг невараси, ҳозирда Англияда яшаётган Ислом Каримов ўз онаси Гулнора Каримовага Ўзбекистонда қўйилаётган барча айбловларни рад этди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда Ислом Ўзбекистонда онасига қарши тақдим этилаётган маълумотларни сохталаштирилгани, “СНБ ертўласида калтаклар асосида олинган” иқрорлар эканини даъво қилди.

Кичик Ислом Каримовнинг айтишича, Гулнора Каримовада ҳеч қачон Ўзбекистон ҳукумати даъво қилаётган даражада катта маблағ бўлмаган.
Швейцарияда Гулнорага Каримовага тегишли экани айтилган 20 миллион доллардан ортиқ нархдаги уй эса “бобоси ва бувисидан совға” бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 1  1

622,295 просмотров

40:5 Gulnora Karimova va Rustam Madumarovlar nima uchun "MUVAD VIDEO"ni yo`q qilib, qamatishdi? 2-qism

Gulnora Karimova va Rustam Madumarovlar nima uchun "MUVAD VIDEO"ni yo`q qilib, qamatishdi? 2-qism

Официальный сайт: http://muvad.uz/
Подпишись на новые клипы: http://bit.ly/MuvadGroup
Muvad Group @ Instagram https://www.instagram.com/muvad_video
Muvad Group @ Telegram https://telegram.me/muvad_video

#MuvadVideo

 392  27

34,407 просмотров

11:17 Uzbek "Қамалишдан қўрқиб¸ Ўзб.дан қочиб кетдим"

Uzbek "Қамалишдан қўрқиб¸ Ўзб.дан қочиб кетдим"

Бу гапни диний эътиқоди учун тазйиққа учраганлар эмас¸ балки Ўзбекистондаги пахта тозалаш заводларидан бирининг собиқ бошлиғи айтади.

 26  6

14,486 просмотров

6:31 Қарзга ботган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” саккизта самолётини сотмоқчи. Иккитаси - янги Dreamliner

Қарзга ботган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” саккизта самолётини сотмоқчи. Иккитаси - янги Dreamliner

Давлатга қарашли “Ўзбекистон ҳаво йўллaри” (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси¸ ошиб бораëтган қарзларини тўлашга қурби етмай қолгани ортидан¸ ўз ихтиëридаги 8 дона самолётни сотишга ҳозирланмоқда.

Бу жараëндан хабардор мулозимларга кўра¸ келаси ойлар ичи сотувга қўйиладиган учоқлар орасида 250 миллион долларга олинган иккита Boeing 787-8 Dreamliner ҳам бор.

Озодликнинг 29 июль кунги қўнғироғига ўзини авиакомпания раиси ëрдамчиси деб жавоб берган мулозим¸ "бу масала билан махсус комиссия шуғулланаëтгани ва Озодлик саволларининг ана шу комиссия вакилларига жўнатилгани"ни айтиш билан чекланди.

Озодлик ўз саволларини 26 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси расмий сайтида боғланиш учун берилган электрон почтага жўнатган эди¸ аммо ҳозиргача уларга жавоб олмади.

“Миллий авиакомпания қарз ботқоғига ботиб қолган”

Озодлик гаплашган бир неча транспорт ва авиация соҳаси мулозимига кўра¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” (ЎҲЙ) миллий авиакомпанияси ўз тижорий фаолиятини аввал-бошданоқ бозор қонунларига зид қурган ва шу боис ҳозирга келиб кредит юкини кўтара олмай қолган.

Бу “оғирликка вақтинча тиргак бўлиш учун”¸ Озодлик манбаларига кўра¸ миллий авиакомпания ҳукумат билан биргаликда ЎҲЙ ихтиëридаги саккизта учоқни сотувга қўйишга қарор қилган.

“Сотувга қўйиладиган учоқлар рўйхати — иккита Boeing 767, иккита Boeing 757, иккита Boeing 767 русумидаги йўловчи учоқдан юк ташувчига модификация қилинган юк самолëти ва яна иккита Boeing 787-8 Dreamliner”¸ дейди Озодликка бу жараëн ҳақида маълумот берган ЎҲЙ га яқин мулозим.

 561  68

44,068 просмотров

22:15 Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"

Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"

Машҳур ўзбек қизиқчиси Ҳожибой Тожибоев туғилиб ўсган Янгиқишлоққа Озодлик сафар қилди. Қизиқчининг оила аъзолари, ўқитувчиси, дўстлари Ҳожибойнинг ёшлиги ҳаётидан сиз эшитмаган воқеаларни сўзлаб берди.

Бу видеофильмда рассом бўлишни орзу қилган Ҳожимуроднинг қандай Ҳожибойга айланиб қолгани, қизиқчининг ҳеч ким кўрмаган рақси, оила архивидан олинган нодир сурат ва видеоларни, “Ҳайитвой чолнинг дўнги”ни томоша қиласиз.

 674  22

23,944 просмотров