Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки...

Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки...

Ноябрь 29, 2018

Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки
миллат қотиллиги учунми?

Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Нодир Тўрақулов томонидан отиб ўлдирилган ўрта ёшдаги эркак ва унинг 5 ёшли қизининг жасадлари топилди.
“Иккала жасаднинг ҳам қўллари кишанланган ҳолда топилган, иккаласининг ҳам пешонасидан икки ўқ отилган, бу даҳшат. Беш ёшли қизни ҳам отиб ўлдирган. Кўмишдан олдин унинг ҳам қўлларидан кишанни ечмаган”, — дейди манбалар.
ЎХҲга келган маълумотларга кўра, ўз вақтида Тўрақулов Сурхондарё вилояти МХХ тергов бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлаб юрган пайтда, унинг буйруғи билан Сурхондарёлик бир одамни уйидан олиб кетишади. Уйда ота билан қизи ҳам бўлади ва бола ёлғиз қолмайман деб йиғлайди. МХХ ходимлари Тўрақуловга қўнғироқ қилиб, одамнинг қизини ҳам ёнида олиб келмоқчи, олиб борайликми?, — деб сўрашади. Тўрақулов сўкиниб иккаласини ҳам олиб келишни буюради. Бу маълумотлар Н.Тўрақуловнинг ишини кўриб чиқиш давомида маълум бўлган. Тўрақуловнинг шофёри кўрсатма бериб, жасадларнинг кўмилган жойигача айтиб берган ва Н.Тўрақулов ҳам ўз жиноятини тасдиқлаган.
Нодир Тўрақуловнинг иши бўйича қийноққа солиниб, яширин отиб ўлдирилган одамлар жуда кўп топилди ва булар сони 20 тага етади, ва уларнинг кўпчилиги аёллардир.
Нодир Тўрақулов қамоққа олингунга қадар Сурхондарё вилояти МХХ тергов бошқармасида тергов бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. У МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг ўнг қўли бўлган. Н. Тўрақулов Ўзбекистон республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодировнинг куёвидир.
Ўзбекистон ички ишлари ходимларининг шафқатсизлиги ва хақоратгўйлиги яқин вақтлардан бери ошкора қилиб келиняпти. Уларнинг халқ хавфсизлиги учун ишлашлиги ўрнига, халқни қўрқитиш учун омил бўлиб қолганини исботлашни ҳеч ҳожати қолмади. Чунки мана шундай воқеъликни ўзбек халқи неча йиллардан бери бошидан кечиради. Собиқ Совет Иттифоқи олиб келган тузумдан бошлаб, ҳозиргача бу қўрқув халқнинг қалбидан кетгани йўқ.
Пайғамбаримиз Мухаммад С, А, В нинг ашаддий душмани Абу Жаҳлга дедилар:
-Эй Абу Жаҳл, сен Мухаммадни бу қадар ёмон кўрсанг, ана уйи, бориб ўлдир, -дедилар.
Бизнинг урфимизда хотинларни қўрқитиш шарафсизликдир. Уни хотини ва болаларини олдида ўлдирмайман, -деди.
Абу Жаҳлдан ҳам номуссиз ва шафқатсиз кимсаларни тарбия қилиб, бошимизга келтирган тузумга рози бўлайликми, ёки адолат билан бошқарилувчи, Оламларнинг Роббиси рози бўладиган исломий тузумни орзу қилайликми? Бу орзулар билан яшаган инсонлар жиноятчию, номуссиз ва шарафсиз қотиллар эса қаҳрамон. Буми демократча адолат?

 3056  353

768,157 просмотров

comments powered by Disqus
7:40 МХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берган

МХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берган

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва Тоймуроз Алимовга мамлакат қамоқхоналарида сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация қилиш”га буйруқ берган.

БИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ, БИЗНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАНГ

Элтуз фаолияти жамоатчилик ҳимматига боғлиқ.

Бизга беришингиз мумкин бўлган ҳар қандай ёрдам Ўзбекистондаги Cўз эркинлиги ривожида муҳим аҳамиятга эга.

Нашримиз учун моддий ёрдамни қуйидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширишингиз мумкин: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия Форуми.

IBAN: DE20 4306 0967 1113 0935 00

BIC: GENODEMIGLS

facebook.com/eltuzcom
Телеграм: t.me/eltuz
Oднаклассники: ok.ru/eltuz
Инстаграм: Instagram.org/eltuz
Твиттер: Twitter.com/eltuz
email: [email protected]

 3749  827

1,870,305 просмотров

2:48 Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи

Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи

Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашит Қодиров Тошкентдаги қаттиқ режимдаги "Сангород"га даволаниш учун юборилди. ИИВдаги зобитлардан биридан олинган бу хабарни собиқ бош прокурорнинг оила аъзоларидан бири тасдиқлади.

Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашит Қодиров "тахминан икки ҳафта олдин" маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га ётқизилган.
19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни "икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини" айтганди.
"Собиқ бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашит Қодиров назарда тутилмоқда) бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради", — деган Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.
66 яшар Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган ва 2015 йил апрелида мансабидан озод қилинган эди.
22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.
Унинг 39 ёшли ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган. Собиқ бош прокурорнинг ўғли “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.
Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.

Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб золим Каримов даврида тайинланган ўша даврдан бошлаб қанчалаган инсонларни ёстиғи қўритганини кўпчилик билмайди қанчалаган диндорларни қуруқ туҳмат билан қамаб бу билан қанчалаган оналарни фарзандсиз қўйган қанчалаган оилаларни отасиз қўйган ҳам айнан мана шу Қодировдир. Унинг бугунги кунда чекаётган азиятлари эса бу дунёдагиси холос оҳиратдаги жавоб эса бундан анча оғирдир.

 1299  201

406,241 просмотров

2:30 Один из самых сильных людей на нашей планете

Один из самых сильных людей на нашей планете

Один из самых сильных людей на планете Земля Брюс Хлебников приехал в гости к заключенным Георгиевскую подростковую колонии Ставропольского края.

 7865  1561

9,032,139 просмотров

4:48 Рашот Камалов в зале судебного заседания

Рашот Камалов в зале судебного заседания

24 ноября 2015 года (c) Информагентство "Фергана.Ру".
К статье "Кыргызстан: «Имам-экстремист» Рашод Камалов — жертва политического заказа?" — http://www.fergananews.com/articles/8787

 2397  407

759,461 просмотров

3:52 Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда

Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда

Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлини Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Ражабова ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққанини айтади.
— Ўғлимни СНБ олиб кетди, 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Ўғлимни қийнаб, уриб ўлдириб олиб келиб берди. Шунча вақт ўтди, Илҳомжонни ўлдирганларга чора кўрилмаяпти. Мен Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларини ўғлимни ўлимида айбдор деб биламан, улар қонун олдида жавоб беришлари керак, — деди Озодлик билан суҳбатда Хурсанд Ражабова.

Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган 44 ёшлик Илҳом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Раҳим Ибодовлар ўтган йил 16 август куни савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

 177  48

120,824 просмотров

2:33 Гулноранинг Каримовга сўнгги илтижоси

Гулноранинг Каримовга сўнгги илтижоси

Афтидан, мобил телефони воситасида суратга олинган видеотасвирларда Гулнора Каримова ва унинг фарзандлари — Ислом ва Имоннинг, афтидан Президент Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.

Қишда олинган тасвирларда фуқаро ва ҳарбий кийимдаги шахслар Гулнора Каримова ҳамда фарзандларини тўхтатиб қолишга уринаётганини кўриш мумкин.

Уларнинг орасида қуроллилар ҳам бор ва видеода "қуролни оп қўй" деган овоз эшитилади.

Видеода Гулнора Каримованинг "Ота, ота!" деб қичқирганлари ва "Мен барибир ўтаман" деган хитоблари эшитилади.

Видеонинг қачон олингани маълум эмас, аммо унда Каримова хоним ва атрофидагиларнинг гулдаста кўтариб бораётгани акс этган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 1  1

3,986,013 просмотров

2:49 Шавкат Мирзиёев обвинил экс-главу МВД Адхама Ахмедбаева в предательстве

Шавкат Мирзиёев обвинил экс-главу МВД Адхама Ахмедбаева в предательстве

Президент обвинил экс-главу МВД Адхама Ахмедбаева в предательстве и подверг критике деятельность судов.
Подробнее – на «Газете. uz»
https://www.gazeta.uz/ru/2017/12/23/mvd/

Подписывайтесь на страницы «Газеты. uz» в социальных сетях:

Facebook – http://fb.com/gazetauz/
Telegram – https://t.me/gazetauz
Instagram – instagram.com/gazetauzb/

 7499  518

1,720,417 просмотров

1:35:54 Fargona Viloyati Yoz yovon tuman Hokimining qingir ishlarini kuring

Fargona Viloyati Yoz yovon tuman Hokimining qingir ishlarini kuring

#Ozodlik Radiosi #BBC Uzbek #KunUZ #OTABEK DJURAEV Fargona Viloyati Yoz yovon tuman Hokimining qingir ishlarini kuring | Фаргона Вилояти Ёз явон Хокимини кингир ишларини куринг

 3565  292

325,855 просмотров

2:9 Президент ўзгарди, қонун ўзгарди, нега вазият ўша ўша?

Президент ўзгарди, қонун ўзгарди, нега вазият ўша ўша?

Президент ўзгарди, қонун ўзгарди, нега вазият ўша-ўша?

Ҳуқуқ ҳимоячилари Бухоро қамоқхонасида маҳбуснинг қийноққа солингани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон қамоқхонасида 2013-йилда диний экстремизмда айбланган Ўзбекистон фуқароси Хайрулло Турсунов қийноққа солинган. Маҳбус Туркияда яшовчи қариндошига қарши ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилинди, деб хабар беради Forum 18 веб-сайти.
Газетанинг ёзишича, 17-апрель куни Турсунов Қашқадарё вилоятидаги Давлат Хавфсизлик хизмат ходимлари Бухоро вилоятидаги “Караулбазар” турмасига келди. Хавфсизлик ходимлари, маҳбусни олти соат қийноққа солиб, зарурий гувоҳлик бермаган тақдирда уни қўшимча муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилишди. Хавфсизлик ходимларининг қўлида олдиндан тайёрланган баёнотнома бор эди. Турсунов, қариндоши Байрамали Юсуповнинг экстремистик фаолият билан шуғулланганини тасдиқлаган ҳолда имзолаши керак эди. Бироқ, маҳбус ҳеч нарсани имзоламади.
Юсупов 2006—йилда экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланган. Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон махсус хизматлари “Юсупов иши” да 20га яқин одамни сўроқ қилган ва уларнинг баъзилари қамоқда.
Турсуновнинг қариндошлари президент Мирзиёев қабулхонасига мурожаат қилиб, уни муддатидан илгари озодликка чиқаришни сўрашди. Бироқ, улар маҳбуснинг ўзи давлат раҳбари номига кечирим сўраб, мурожаатнома ёзиш кераклигини тушунтиришган.
Матбуотларда Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида тинимсиз гапирилсада, Каримов давридаги сиёсат ҳали ҳам ўзгармагани маълум. Инсониятга нисбатан қўлланилаётган аёвсиз қийноқларни бартараф этишни ягона йўли капитализм системасини таг-тугидан бартараф қилишдир. Чунки инсониятни бахтсизликки мубтало қилувчи қонхўр ва хиёноткор тузум, ўз малайлари қўли билан мусулмонларга азият беришдан тўхтамаяпти. Қанчалик раҳбарлар алмашсин, қарорларни ўзгартиришсин, лекин амалдаги тузум ва уларнинг сиёсий ўйинчилари бу ҳодисаларнинг асосий сабабчиларидир.

 779  126

245,368 просмотров

4:56 Подполковникнинг қамалиши МХХ сирларини фош қилмоқда

Подполковникнинг қамалиши МХХ сирларини фош қилмоқда

Афғонистондан ўтган 405 килограм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган, 42 ёшли Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Бахром Сувоновнинг яқинлари уни аслида МХХ ичидаги гурух жиноятларини яшириш учун қамоққа ташлашганини айтишмоқда.

 362  28

87,654 просмотров