Июль 13, 2018
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 13 июль куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Депутатлар Самарқанд вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов тавсия қилган Эркинжон Турдимов номзодини бир овоздан маъқуллаб овоз берди. 49 яшар Турдимов 2016 йилнинг декабридан буён Сурхондарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган эди.
2017 йил 13 июнидан бери Самарқанд вилоят ҳокими лавозиимида ишлаб келган 52 яшар Туробжон Жўраев 10 июль куни қўлга олиниб, устидан жиноий иш очилгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.
Сессия ишида қатнашган депутатлардан бирининг Озодликка айтишича¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов вилоятда илдиз отган порахўрлик¸ таниш-билишчилик¸ қонунсиз қурилишлар ҳақида танқидий фикрларни айтган.
Суҳбатдошга кўра¸ сессия қатнашчиларига¸ собиқ ҳокимнинг пора устида қўлга олингани акс этган видео намойиш қилинган.
Мирзиëев мақтаган ҳоким
Сессия ишини кузатаётган ва исми ошкор қилинмаслигини сўраган маҳаллий депутатнинг Озодликка айтишича¸ Самарқанднинг янги ҳокими президент Мирзиëев мақтовига сазовор бўлган мулозим:
— Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган видеоселекторда Эркинжон Оқбўтаевични вилоятга 70 миллион доллар инвестиция олиб келди¸ дея бошқаларга ўрнак қилган эди. Шундай қобилиятли ва президент ишончига сазовор бўлган киши Самарқандга раҳбар бўлганидан мамнунмиз, деди суҳбатдош.
854 138
358,811 просмотров
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.me/UzReport
263 40
Ўзбек бизнес элитаси орасида "буғдой қироли" номи билан танилган Дилшод Сайфиддинов ўтган жума, 8 февраль куни Тошкентдаги уйида прокуратура ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Бу ҳақда Озодликка 14 февраль куни Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидаги бир-бир биридан мустақил иккита манба маълум қилди.
Дилшод Сайфиддиновга нисбатан ҳозирча Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-модда ("Пора олиш") ва 211-моддаси ("Пора бериш") бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бу маълумотни очиқлаш ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмагани учун исми сир қолишини сўраган Ички ишлар вазирлиги зобитига кўра, 48 яшар Дилшод Сайфиддинов унга қарши ДХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов кўрсатма бергани ортидан ҳибсга олинган.
46 яшар Жаҳонгир Эгамов эса¸ ҳукуматдаги манбалар таъкидича¸ президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ДХХ ходимлари иштирокида ўтказган кенгайтирилган йиғилиш пайтида вазифасидан бўшатилган ва орадан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинган.
81 14
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирланиши ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди.
1396 198
Ўзбекистонда ҳам ҳадемай давлат одамларининг маоши ва мол-мулкларини декларация қилиш тажрибаси йўлга қўйилиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Бироқ қонун Президентга, нафақат президентга, балки депутат ва сенаторларга ҳам тадбиқ этилмайди.
BBC O'zbek видеоларини BBCUZBEK.COM да ҳам томоша қилинг.
1875 527
Тошкент вилояти, Янгийўл туманидан Озодликка мурожаат қилган фермерлар давлатга буғдой топшириш контрактация шартномасини бажарганига қарамай¸ ҳокимлик режадан ортиқ буғдойни ҳам ўриб олиб кетаëтганини билдирди.
Фермерларга кўра, милиция ходимлари назоратида ўримга туширилган комбайнлар, даладаги сўнгги бошоқни ўриб олмагунча чиқарилмаяпти.
Туман ҳокимлигининг мулозими шундай ҳолат бўлганини тасдиқлар экан, бу тадбир гектар ҳосилдорлиги паст бўлган фермерларга нисбатан қўлланилаётганини айтди.
Ҳокимлик томонидан тазйиқ бўлишидан чўчиб, исми сир қолишини сўраган фермер Озодликка давлатга буғдой топшириш контрактация шартномасини қарийб 140 фоиз қилиб бажарган бўлса-да, ўзига бир кило ҳам буғдой қолдирилмаганини айтади.
“Буғдой ўрими бошланиши билан ҳар бир комбайнга иккитадан орган ходими бириктириб қўйилди. Масалан, комбайн менинг даламга кириб келганидан то чиқиб кетгунча ана шу ходимлар назорат қилиб турди. Комбайн тўккан буғдойни топшириб келаяпмиз, режа 130 фоиздан ҳам ошди, лекин ўрим тўхтатилмади. Энг сўнгги бошоқни ҳам ўриб олиб кетишди. Менга бир кило ҳам буғдой қолдирилмади. Ҳокимликдан масъул қилиб қўйилган одамга арз қилсак, ҳеч гап эмас, давлат пландан ортиқ буғдойингга ортиқча нарх беради, деб рухсат бермади”.
Фермер¸ Бош вазир қарорига кўра, гектар ҳисобига кўп етиштирилган буғдойга давлат бераëтган қўшимча ҳақнинг бозор нархидан пастлигини айтади.
“Бир кило буғдойнинг давлат харид нархи 1200 сўм. Масалан, гектарига 41-50 центнердан топширсангиз, сизга давлат килосига 1320 сўмдан беради. Лекин ғалла кўпайган ҳозирги пайтдаги бозор нархи 1500 сўм. Ҳисоб-китоб қилиб кўрсам ҳозир килосига 200 сўмдан ютқазаяпман экан. Бу қарийб 10 миллион сўм дегани. Агар шу буғдой ўзимда қолганида эди, мен уни ишчиларимга иш ҳақи сифатида бўлиб беришим ёки ўз ихтиёримга кўра бозорда кейинроқ, қимматроқ нархга сотишим мумкин эди. Лекин бизнинг гапимизни ҳокимлик умуман инобатга олмайди”.
35 4
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туманлараро суди Ўзбекистон халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи, марҳум Абдулла Ориповнинг хотини ва фарзандлари ўртасидаги мерос талашув бўйича ажрим чиқарди.
Маълум бўлишича, Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрда вафот этганидан кўп ўтмай, ундан қолган мол-мулкни тақсимлаш масаласида рафиқаси ва фарзандлари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафаеванинг мол-мулкни тўлалигича ўзининг номига ўтказиш талабига олти фарзандидан икки нафари — Шоира ва Юлдуз Ориповалар қарши чиққан.
Улар Абдулла Ориповдан қолган мол-мулк барча фарзандлари учун умумий бўлиши кераклигини талаб қилганлар.
Суд ажрими
26 сентябрда Яккасарой туманлараро суди Ориповдан қолган мулкнинг катта қисми бўйича ажрим чиқарди. Судга тақдим этилган мустақил экспертиза хулосасига кўра, Абдулла Ориповдан мерос қолган мол-мулкнинг суд кўриб чиққан қисми 1 миллиард 54 миллион сўмга (тақрибан 130 минг АҚШ доллари) баҳоланган.
26 сентябрда чиққан суд ажрими асосида мулк қийматининг 7 фоизи, яъни салкам 83 миллион сўм (тақрибан 10 минг АҚШ доллари) отасидан қолган мероснинг ўзига тегиши мумкин бўлган улушидан воз кечишни истамаган 47 яшар қизи Юлдуз Ориповага берилди.
Шоира Орипова ўзига тегиши мумкин бўлган улушдан синглиси Юлдуз фойдасига воз кечгани маълум бўлди.
Суд Абдулла Ориповнинг қолган мулки — Қибрай туман, "Дўрмон" ҚФЙдаги 33 сўтихлик яна бир ҳовлиси юзасидан ажрим Чирчиқ туман судида кўриб чиқилишини маълум қилди.
1586 243
2 июль куни Тошкентда истеъфодаги подполковник, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” газетаси мухбири Владимир Калошин ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озодликка Владимир Калошиннинг "фуқаровий либосдаги ходимлар томонидан ҳибсга олинишига гувоҳ бўлган" қўшнилари маълум қилди.
Владимир Калошиннинг қизи отасининг Ўзбекистон Жиноят кодексининг 162- моддасида (“Давлат сирларини ошкор қилиш”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганини билдирди.
Подколковник Владимир Калошин "Ватанпарвар" газетасида 27 йилдан буён ишлаб келаётганди.
“Тинтув”
Тошкентнинг Юнусобод даҳасида истиқомат қилувчи Владимир Калошиннинг қўшниларига кўра, фуқаровий либосдаги беш киши ва участка нозири истеъфодаги подполковникнинг квартирасига 2 июль эрталаб бостириб кирган.
“Эрталаб фуқаровий кийимда беш киши ва ҳарбий кийимда бир киши келди. Владимир аканинг квартирасида тинтув ўтказишди. Тинтув пайтида у билан жуда қўпол муомала қилишди”, — деди Владимир Калошиннинг квартирасида ўтказилган тинтувга гувоҳ бўлган қўшниларидан бири.
Бошқа бир гувоҳга кўра, тинтув кечгача давом этган ва сўнгра Владимир Калошинга тегишли ҳужжатлар ва компьютерни тинтувни ўтказганлар олиб кетган:
“Тинтув кечгача давом этди. Охирида қандайдир ҳужжатлар, қоғозлар ва компьютерни олиб чиқиб кетишди”.
Гувоҳнинг қўшимча қилишича, тинтувдан кейин фуқаровий либосдаги шахслар Владимир Калошинни енгил машинага ўтқазиб олиб кетганлар:
“Владимир Калошинни машинага ўтқазиб олиб кетишди. Қўлига кишан солганлари йўқ. Квартирани ҳам муҳрлашмади. Калошин: “Квартирани муҳрламайсизларми?” деб сўради. Фуқаровий либосдагилардан бири: “Уйингда ҳеч вақо йўқ-ку, нимасини муҳрлаймиз?” деб кулди”.
123 7
13 июль куни Озодликка мурожаат қилган Самарқанд вилоят ҳокимлигининг бош мутахассиси лавозимида уч ой ишлаган 44 яшар Баҳодир Хўжақуловнинг отаси Юсупали Хўжақулов 10 июль куни ҳибсга олинган ўғлининг ИИВ изоляторида қийноққа солинаëтганини иддао қилди.
Баҳодир Хўжақулов 10 июль куни Самарқанд вилоят ҳокими Туроб Жўраев билан бирга ушланган юқори лавозимли мулозимлардан биридир.
Отасининг айтишича¸ у ва бошқа ушланганларни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 18-Тергов бошқармаси 10 июль куниëқ Тошкентга олиб кетган.
Ўғлининг қаерда сақланаëтгани ва нималарда айбланаëтганидан 13 июль куни тушдан кейин хабар топганини билдирган Баҳодир Хўжақуловнинг отаси ўғлининг тергов изоляторида қийноққа солинаëтгани эҳтимолини иддао қилди:
— Мен буни тахмин қилаяпман. Улар унга питка қўллаган¸ шуни яшириш учун ўғлимни на бизга¸ на адвокатига кўрсатишмаяпти. Қийноқ остида булар чўчқани ҳам кулдиришини яхши биламиз. Бу дегани¸ исталган одам қийноқ остида исталган жиноятга иқрорман¸ деб ëзиб бериши мумкин. Мен шуни тахмин қилаяпман¸ дейди Баҳодир Хўжақуловнинг отаси 13 июль куни кечқурун Озодлик билан суҳбатда.
226 34
Jahongir Mamatov-Jahongir Muhammadning TV kanali
7-sessiya. 1991. Shukrullo Mirsaidov nutqi
Jahongir Muhammadning “IAK” kitobiga ilova
1625 94
Москвада ўтган Халқаро Бокс Ассоциацияси Конгрессида ўзбекистонлик зиддиятли ишбилармон Ғафур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланган.
У ўз чиқишида агар бокс Олимпия ўйинларидан чиқарилса, президентликдан кетишини айтган. Ғафур Раҳимов 2012 йилда "уюшган жиноий гуруҳ етакчиси" сифатида АҚШ Молия вазирлигининг санкциясига тушган.
Аввал-бошда Раҳимовнинг ягона номзод бўлиши кутилганди, аммо конгрессга бир неча кун қолганда Спорт бўйича арбитраж маҳкама (SAS) қозоғистонлик Серика Конакбаев номзодига рухсат бериш ҳақидаги қарорни чиқарган.
Шу йил январида Ғафур Раҳимовнинг AIBA президенти вазифасини бажарувчи этиб сайланиши Халқаро Олимпия Қўмитасининг норозилигига сабаб бўлганди.
Ўтган ой ХОҚ агар Халқаро Бокс Ассоциацияси бир ой ичида бошқарувдаги муаммоларини бартараф этмаса, боксни 2020-йилдаги Токио Олимпия ўйинларидан чиқариш билан таҳдид қилган.
362 40