Дунё: Бу қишлоқда чақалоқларга исм қўйилмайди, балки мусиқа басталанади

Дунё: Бу қишлоқда чақалоқларга исм қўйилмайди, балки мусиқа басталанади

Июль 28, 2019

Бу қишлоқда чақалоқларга исм қўйилмайди, балки мусиқа басталанади

Меглая вилоятидаги Конгтон қишлоғи Ҳиндистонда одамлар бир-бирини оҳанглар ёрдамида чақирадиган ягона жой бўлиши мумкин. Бироқ қишлоқ оқсоқоллари асрлар давомида яшаб келаётган бу анъана йўқолиб кетишидан хавотир билдирмоқда.

 59  13

2,718 просмотров

comments powered by Disqus
2:30 Эрон ичкарисида: ҳамма оғирлик камбағал бошига тушяптими? - BBC Uzbek

Эрон ичкарисида: ҳамма оғирлик камбағал бошига тушяптими? - BBC Uzbek

2018 йили Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан чиқди ва расмий Теҳроннинг ядровий интилишларини жиловлаш мақсадида янада қаттиқроқ жазо чоралари киритди.

Эронга нисбатан санкциялар нарх-навони кўтариб юборди, миллий валюта — риал сезиларли қадарсизланди.

Эронликлар камбағаллашиб бормоқдалар ва энг кучли таъсирни энг қашшоқлар ўз ҳаётларида сезмоқдалар.

Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги таранглик ортиб борар экан, Эрон ҳукумати Би-би-си ижодий гуруҳининг мамлакат ичкарисига киришига рухсат берди.

Би-би-сининг Ўрта Шарқ бўйича мухбири Мартин Пейшенс Теҳронда санкциялар таъсирини ўрганган.

Эрон ичкарисида тасвирга олиш назорат қилинади — хорижий тасвирга олиш гуруҳига ҳукумати вакиллари ҳар доим ҳамроҳлик қиладилар.

 59  3

5,550 просмотров

3:1 Ўзбекистон ва Жаслиқ: Акмал Саидов қандай тобланди? - BBC Uzbek

Ўзбекистон ва Жаслиқ: Акмал Саидов қандай тобланди? - BBC Uzbek

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов Президент Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасини ёпиш қарорини олқишлаб чиққан.

Саидовнинг "Ўзбекистон 24" телеканалига айтишича, "Ўзбекистоннинг зўравонликка доир дунёга донғи кетган айрим ишлари айнан "Жаслиқ" билан боғлиқ.

"Жаслиқ"да қийноқ қўлланмаган, деган Ички ишлар мулозимларидан фарқли ўлароқ, Акмал Саидов Жаслиқда юз берган воқеалардан сабоқ чиқариш лозимлигини айтган.

"Энди тарихни ўрганиб, у ҳеч қачон такрорланмаслиги учун хулоса чиқариш лозим", деган Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро майдонда бош музокарачиси.

Айнан Саидов ўтмишда "Жаслиқ" қамоқхонаси ва Ўзбекистоннинг қийноқлар билан ном чиқарган жазони ижро этиш тизимини ҳимоя қилиб келган.

Бунинг учун жаноб Саидов баъзида юксак минбарлардан туриб овозини кўтаришига ҳам тўғри келганди.

Аммо сўнгги икки йилда унинг оҳанги буткул ўзгарган.

 234  24

23,198 просмотров

7:6 Кичик Ислом Каримов ҳақида нималарни биламиз? У Лондонда қайси пулга яшамоқда?!

Кичик Ислом Каримов ҳақида нималарни биламиз? У Лондонда қайси пулга яшамоқда?!

Ислом Мақсудий 2010 йилдан бери Британияда яшаб келади. У Лондондаги Оксфорд Брукс университетида юриспруденция ва бизнес бўйича бакалавр даражасини олгани айтилади.

Оксфорд Брукс ва дунёга машҳур Оксфорд университетлари мутлақо бошқа-бошқа таълим муассасалари ҳисобланади.

Би-би-сига 2017 йил августида берган интервьюсида кичик Ислом Каримов онаси унга муайян маблағни қолдирганини айтган, аммо унинг миқдорини очиқламаган.

Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://www.youtube.com/channel/UCEbEg6ygzCKaj3TOrAVyyaQ

 175  73

64,842 просмотров

2:18 Жиззах ИИБ: Калтакланганини айтаётган ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими таёғини уриб синдирган

Жиззах ИИБ: Калтакланганини айтаётган ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими таёғини уриб синдирган

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан баёнот чиқарди.

3 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ҳайдовчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган, видеони суратга олиб тарқатган ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари уни калтаклаганини иддао қилган.

Жиззах ИИБси матбуот хизматининг 5 декабрь куни эълон қилган "Шармандага шаҳар кенгми?" сарлавҳали баёнотида, йўл-патруль хизмати ходимлари ҳайдовчининг эмас, аксинча, ҳайдовчининг шериги ЙПХ ходимининг юзига мушт тушириб, унга тан жароҳати етказгани, ҳайдовчининг ўзи ЙПХ ходими жезлини асфальтга уриб синдиргани таъкидланади.

ИИБ расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, ҳайдовчи Лочинбек Тиллаволдиев (Озодликнинг 4 декабрь кунги материалида Лочинбек Тиллабўлдиев) “ZAZ FORZA” русумли автоуловида соатига 119 километр (белгиланганидан 19 километр юқори) тезликда ҳаракатланаётгани учун 2 декабрь куни тўхтатилган.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Юнусбек Умаров ва Ғулом Қўйбоқаровлар қоидабузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиришга киришганларида ҳайдовчи ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришларига қаршилик кўрсатди.

Бу орада “ZAZ FORZA” йўловчиси Азизбек Олимов йўл- патруль хизмати инспектори, сафдор Юнусбек Умаровнинг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган.

Буни кўрган йўл-патруль хизмати ходими Ғулом Қўйбоқаров қўлидаги жезлни автомашина багажи устига қўйиб, йўловчини тинчлантирмоқчи бўлади. Лочинбек Тилобўлдиев эса жезлни олиб, асфальтга уриб синдиради", — дейилади Жиззах ИИБси баёнотида.

 837  46

26,928 просмотров

12:52 Шооок Бу вокийани ешткан одамни кузидан ёш  окади. Журналистик сруштрув. 4-кисм

Шооок Бу вокийани ешткан одамни кузидан ёш окади. Журналистик сруштрув. 4-кисм

Азиз юртдошлар! Сиз учун ажойиб янгилик!‼️

DODASITV ахборот портали ижтимоий тармоқлар орқали бўлаётган мурожаатлар сони кўпайгани сабабли, мазкур мурожаатлар учун махсус.

Энди сиз бевосита бизнинг ҳамкоримизга айланасиз!

Мурожаатлар, шикоятлар, фавқулодда ҳолатлар бўйича мавжуд фото📸, аудио, видео🎥 ва матнли📩 хабарларингизни Телеграм месинжир оркалий @DODASITV1 ёкий ( 998939720998) ( 998999120998) манзилига юборинг ва барчани бундан огоҳ қилинг!

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!🤝


"DODASITV” канали манзили: @DODASITV1 ЁКИЙ ( 998999120998) ( 998939720998)


DODASITV qonuniy huquqlariga ega va Davlat ro'yxatidan o'tgan efirda uzatilayotgan videolar uchun barcha ruxsatnomalar mavjud biz bilan bog'lanish (TELEGRAM 998939720998)

 462  35

23,609 просмотров

3:13 ЯПОНИЯЛИК САЙЁҲ ЎЗБЕК ТИЛИДА ШАҲРИСАБЗ ҲАҚИДА

ЯПОНИЯЛИК САЙЁҲ ЎЗБЕК ТИЛИДА ШАҲРИСАБЗ ҲАҚИДА

Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

 461  8

16,823 просмотров

9:21 OZOD-VIDEO: 8 миллион доллари талон-тарож қилинган ўзбек фермери ҳикояси
11:38 Мана ДАХШАТ КУЙЛАР БИТТАСИ 80 кг ГУШТ КИЛГАН
12:38 Учрашувда бериладиган 5 та савол - ФАҚАТ АЁЛЛАР КЎРСИН!

Учрашувда бериладиган 5 та савол - ФАҚАТ АЁЛЛАР КЎРСИН!

Видеодарсликларимиз тўхтаб қолмаслиги учун, бизни қўллаб қувватланг.
Яни каналимизга обуна бўлиб, битта лайк аямасангиз бас.

***

https://www.facebook.com/3daziz
https://t.me/biznes_boshlaymiz
[email protected]
https://www.facebook.com/Biznes-Boshlaymiz-211415079702469/
https://www.youtube.com/user/3daziz/playlists
Телеграмим: t.me/mirazizofficial
#Miraziz Axmedov
#Miraziz Ahmedov
#Miraziz Akhmedov

 254  11

4,876 просмотров

3:57 Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олинди

Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олинди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари¸шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган Шуҳрат Ғуломовнинг хос буйруқларини бажарган 42 яшар полковник Тоймуроз Алимов 26 февраль куни ҳибсга олинди.

Алимовнинг ҳибсга олинишига алоқадор мулозимнинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (2018 йил февралида тугатилган — таҳр) бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Тоймуроз Алимовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-модда, («Қасддан одам ўлдириш»), 301-модда («Ҳокимиятни суистеъмол қилиш») ва 230-моддалари («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилган.

Терговга алоқадор мулозимнинг айтишича¸ гумондор Тоймуроз Олимжонович Алимов Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси сўровига мувофиқ ҳибсга олинган ва Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторига олиб келинган.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодлик билан 28 февраль кунги суҳбатда Тоймуроз Алимовнинг айнан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси ( «Қасддан одам ўлдириш») бўйича ҳибсга олингани ва Алимовнинг маҳбусларни мунтазам қийнаганига оид маълумотларга эга эканини билдирди.

Ҳуқуқ фаоли иддаосига кўра¸ Алимов “МХХ назаридаги исталмаган шахслар¸ сир сақланиш зарур бўлган ҳодиса гувоҳларининг ликвидация қилиниши доирасидаги ишда фигуратдир.

Икромовга кўра¸ Тоймуроз Алимов қийноқ қўллагани учун қамалган илк мулозим эмас.

 601  48

207,589 просмотров