Март 11, 2015
Россияда мардикорлик қилаётган самарқандлик 35 яшар Жавлон Ўзбекистондаги укаси, холаси ва опаси ИИБ, МХХ ходимлари босими остида қолгани, қийноққа солинганини иддао қилди. Айтишича, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари уни Россияда юриб, террорчи гуруҳлар сафига қўшилган, дея асоссиз гумон қилмоқда ва келгуси 3 ой ичида уни куч билан юртга қайтаришидан таҳдид қилмоқда.
"Мени қайтариш учун укам, холамни қийнашди"
Яқинларининг хавфсизлиги боис, исми-фамилиясини сир сақлашни сўраган 35 яшар меҳнат муҳожирини шартли равишда Жавлон, деб номладик.
Жавлон Россияда қарийб 9 йилдан бери мардикорлик қилаётгани, у туғилиб ўсган туман ИИБ ходимлари эса унинг ортидан 3 йил муқаддам суриштирув бошлаганидан хабар топганини айтмоқда.
— Авваллари бироз намоз ўқиганим учун ўзимизнинг райондаги мелиса охирги марта борганимда енгил сўроқ қилган эди. Ўша 2012 йилдан бери уйга борганим йўқ. Ҳозирса эшитсам, кузда борган укамни қарийб 1 суткага қамаб, уриб, менга қарши кўрсатма олишибди. "Шунақа-шунақа, акам намоз ўқийди, террорчиларга қўшилган" деган мазмунда. Ўтган ҳафтада эса холамни 2 суткага қамаб, уриб, оғзидаги 5-6 та тишини синдириб, ундан ҳам менга қарши кўрсатма олишибди, — деб даъво қилди Жавлон.
152 37
80,878 просмотров
7 февраль куни Озодлик ихтиëрига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига билдирган кескин айбловлари ëзилган аудио келиб тушди. Президентнинг 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида қилинган бу баëнотини ушбу йиғин иштирокчиларидан бири тақдим этди.
Президент сафари ҳақида расмий матбуот ўша куниëқ хабар берган бўлса-да¸ бевосита Мирзиëевнинг чиқиши¸ хусусан¸ унинг МХХ ҳақида айтган гаплари ҳозирча жамоатчиликка тақдим этилгани йўқ.
Илк бор Озодликда эълон қилинаëтган бу аудиоëзувда Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизматининг йиллар давомидаги фаолияти ҳақида ниҳоятда қаттиқ ғазаб билан гапиради.
594 56
14 йил давомида Миллий Хавфсизлик Хизматида муҳим вазифани бажарган зобит Фаррух Тўхтимаметов билан суҳбат асосида ишланган ҳужжатли фильм.
2796 702
Озодликнинг Қурултой эшиттириши иштирокчилари Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан қотилликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Жаҳонгир Аҳмедовнинг Ўзбекистондан Россияга қайтгани атрофида юзага чиққан саволларни муҳокама қилишди.
Россиядаги ўзбек муҳожир ëшлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилот вакили Мақсуд Абдужабборовнинг Озодликка айтишича, Жаҳонгир Аҳмедовнинг Ўзбекистондан қайтариб олиб келинишида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фаол иштирок этган:
— Элчихона вакиллари Россия ИИВ ходимларига Жаҳонгир Аҳмедовнинг Ўзбекистондаги манзилларини беришган. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатига оид учқичнинг йўловчилар рўйхатини олиб беришга ëрдам беришган. Улар Ўзбекистон фуқаросига эмас¸ балки Ўзбекистон фуқаросини таъқиб қилаëтган Россия ИИВ зобитларига ëрдам беришган, - дейди Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қатнашган Мақсуд Абдужабборов.
21 9
Мanba: O`zbekiston milliy teleradiokompaniyasi. www.mtrk.uz
Barcha huquqlar O'z MTRK -ga tegishli.
250 47
Ўтган ҳафта Тошкентда қаттиқ қўриқланадиган давлат резиденцияси ҳудудида фаҳш билан шуғулланган прокуратура, МХХ ва бошқа тузилмалар ходимлари қўлга олинганди.
Бундан олдин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати полковниги ўз жонига қасд қилди.
Нисбатан қисқа оралиқда МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаевга 16 йил берилди. МХХнинг яна 8 зобити қамалди
Озодликка маълум бўлишича айни пайтда МХХнинг нафақат Ўзбекистон, балки хориждаги фаолияти сарф-харажатлари учун масъул бошқарма фаолияти бир неча ойдан бери тафтиш этилмоқда.
Умуман кейинги икки йил ичида 200 га яқин МХХ зобитлари жиноий суриштирув процедурасидан ўтказилди.
Уларнинг ичида генерал Ҳаëт Шарифхўжаев ҳамда полковник Иброҳим Дехқонбоев каби юқори лавозимдаги МХХ зобитлари бор.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси собиқ бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев 15 йилга қамалгани ортидан у ташкил қилгани айтилаётган жиноий гуруҳга кирган ўнлаб МХХ ходимлари устидан суриштирув бошланган.
270 81
Москванинг Речной вокзалида оғир аҳволда топилган ўзбек муҳожири бефарқ бўлмаган юртдошлар ёрдамида Ўзбекистонга юбориладиган бўлди. Тўрақўрғонлик Аҳмадали Умаровни маҳаллий полиция ходимлари қаттиқ калтаклангани, унинг ҳамма ҳужжатларини тортиб олиб, кўчага чиқариб юборганидан кейин охирги 6 ой Россия пойтахти кўчаларида санғиб юргани маълум бўлди.
Ўтиб бораётган ҳафта бошларида ўта абгор аҳволда бўлган бир “бомж” сурати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Юз-бети тирналган ва шишган, сочлари ҳурпайган соқолли бир эркакнинг фотосурати остида қуйидаги мазмундаги хат хам битилганини кўриш мумкин эди:
Аҳмадали тиббий ёрдамга муҳтож
Аҳмадали тиббий ёрдамга муҳтож
“Тўрақўрғонлик Умаров Аҳмадали Абдуғаниевич. Ўзбекистоннинг Тўрақўрғонидан. Ёрдам беришингизни сўрайман. Бу одам Москванинг Речной вокзал метроси ёнида ҳужжатсиз 6 ойдан буён яшаяпти. Касал, мадори йўқ ва яхши гапира олмайди. Тиббий ёрдам ва юртига жўнатиш керак. Юртдошлар, ёрдам беринг: мен бир ўзим эплолмайман. Унга ёрдам бераман деб ваъда қилдим!”
Озодлик бу фото ва хатни Интернетга жойлаштирган аёлни топди ва у қандай қилиб Аҳмадали билан танишиб қолганини ўзидан тинглади.
Маълум бўлишича, асли навоийлик Валентина Елецкаянинг эътиборини тиланчилик қилиб топган емишини ити билан бўлишаётган дайди кимса тортган.
759 57
Тошкентдаги “Экспресс проект дизайн” хусусий ширкатининг хўжайини Бахтиёр Ханазаров “Бугуннинг гаплари” дастурига ўзининг ноҳақ қамалиш тарихи ва қамоқхоналарда қандай қийноқларни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди.
Бахтиёр Ханазаров МХХ ходимлари томонидан 2013 йилнинг 17 январида Тошкентдаги офисида порахўрликда айбланиб қўлга олинган.
Суҳбатдошимизнинг Озодлик радиосига берган интервьюсида иддао қилишича, унга нисбатан тергов жараёнида ва қамоқхоналарда қаттиқ қийноқлар қўлланилган ва ноинсоний муносабатда бўлинган.
Бахтиёр Ханазаров қийноқлар оқибатида айбловни тан олишга мажбур бўлганини 2013 йилнинг 4 июлида ўтган суд жараёнида айтган. Маълум бўлишича, терговчилар ундан Тошкент шаҳар Яккасарой туман архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Асом Тожиевга нисбатан сохта кўрсатма беришни талаб қилган.
Бироқ суд судланувчининг бу эътирозини инобатга олмаган ҳолда Ханазаровни 7 йилга кесган ва мол – мулкини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган.
64 13
РЕКЛАМА ХИЗМАТИ УЧУН СИЗ "TELEGRAM"DA АДМИНГА МУРОЖАТ КИЛИШИНГИЗ МУМКИН...
TELEGRAM:
SIRLI OLAM TV (ADMIN)https://telegram.me/SirliolamtvAdmin
SIRLIOLAM TV (GROUP)https://telegram.me/SIRLIOLAMTVGROUP
SIRLIOLAM TV (КАНАЛ)https://telegram.me/SIRLIOLAMTV
223 10
Қашқардарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган фермерлар туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан мунтазам калтакланмоқда.
27 июнь куни шундай иддао билан жабрланган фермерларнинг ўзлари Озодликка мурожаат қилди.
Озодлик гаплашган қаршилик фермерлар, милиция бошлиғи планни бажармаганларни бир сафга тердириб, икки марта калтаклагани ва қўшни фермерлардан буғдой сотиб олиб, режани бажаришни талаб қилганини ҳикоя қилди.
Қарши туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов Озодлик саволларига жавоб беришдан ўзини олиб қочди.
Икки марта калтакланган фермер ҳикояси
Қарши туманидан Озодликка мурожаат қилган бир неча фермер бу йил сув танқис бўлгани учун буғдой режасини бажара олмаганларини билдирди.
Фермерлар иддаосига кўра, 19 июндан бери режани бажармаганлар туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабовнинг жисмоний таҳқирига нишон бўлмоқда.
“Абдуғафуров Муҳаммад” фермер хўжалиги раҳбари¸ 33 яшар Раҳматулло Хўжамуродов район милицияси раҳбари зўравонлигига учраганлардан бири:
— Бундан 10 кунча олдин участковой мени Ҳалима опа фермернинг дала шийпонига олиб борди. Ўнтача фермерни олиб келишган экан. Ҳаммамизни бир қатор қилиб сафга териб қўйишди. Милиция бошлиғи Жаҳонгир Ражабов келди-да, бир четдан “режани бажардингми”¸ деб сўрай бошлади. Кимдир 10 тонна, кимдир 15 тонна етмади, дейиши билан қулочкашлаб юзимизга ура бошлади. Қулоқнинг тагига, башарага икки қўли билан икки тарафдан ураяпти, дейди Озодлик билан 27 июнь куни гаплашган фермер.
558 57
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва Тоймуроз Алимовга мамлакат қамоқхоналарида сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация қилиш”га буйруқ берган.
БИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ, БИЗНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАНГ
Элтуз фаолияти жамоатчилик ҳимматига боғлиқ.
Бизга беришингиз мумкин бўлган ҳар қандай ёрдам Ўзбекистондаги Cўз эркинлиги ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Нашримиз учун моддий ёрдамни қуйидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширишингиз мумкин: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия Форуми.
IBAN: DE20 4306 0967 1113 0935 00
BIC: GENODEMIGLS
facebook.com/eltuzcom
Телеграм: t.me/eltuz
Oднаклассники: ok.ru/eltuz
Инстаграм: Instagram.org/eltuz
Твиттер: Twitter.com/eltuz
email: [email protected]
1951 425