Россия аҳолиси ўлмоқда - мигрантлар қутқарадими? - BBC Uzbek

Россия аҳолиси ўлмоқда - мигрантлар қутқарадими? - BBC Uzbek

Январь 24, 2019

Россияда охирги 10 йилда биринчи марта аҳоли сони камайиши қайд этилган.

1 январь ҳолатига аҳоли сони 146 миллион 793, 7 минг кишини ташкил этган (Росстат).

Бу ўтган йилга нисбатан 86, 7 минг кишига кам дегани.

Экcпертларга кўра, Россиядаги демографик вазиятни ўнглашнинг ягона йўли — мигрантлардир.

 424  26

16,373 просмотров

comments powered by Disqus
4:1 Россия: Ўзбекларни чақир, ахлатни тозаласин! - BBC Uzbek

Россия: Ўзбекларни чақир, ахлатни тозаласин! - BBC Uzbek

"Россияда Ўзбекларнинг имиджини кўтариш устида ишлашнинг вақти келди. Бу масалага Ўзбекистон ҳукумат даражасида эътибор қаратиш лозим”, — дейди Би-Би-Си ўзбек хизмати билан суҳбатда Чингиз Айтматовнинг “Чегарасиз мулоқот” халқаро фонди раҳбари Фарҳод Устажалилов.

Асли ўзбекистонлик Фарҳод Устажалилов Москва ва Мюнхенда яшайди.

Сафарлар пайтида ҳам, аэропортда, кўча-кўйда Ўзбекларга паст назар билан қараш ҳолатлари ўзининг эътиборини тортганини айтди Фарҳод Устажалилов.
— Мактабда рус ота-оналар фарзандига “Яхши ўқи, бўлмаса Ўзбекка ўхшаб кўча супурасан”, деганини ўзим эшитдим”, — дейди Устажалилов.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

 2032  59

66,659 просмотров

1:33 Сурия тинчидими? – одамлар, ҳатто туристлар қайтишни бошлади

Сурия тинчидими? – одамлар, ҳатто туристлар қайтишни бошлади

Қарийб ўн йиллик Сурия уруши тугадими?

Чегараларда Сурияга қайтиш истагидаги одамларнинг узундан-узоқ навбатлари пайдо бўлган.

Хабарларга кўра, уларнинг орасида бугун ҳатто хорижлик туристлар ҳам бор.

Сўнгги пайтларда бу каби кўриниш одатий тус олган.

Ҳозирга келиб, Россия ва Эрон томонидан дастакланган Сурия ҳукумат кучлари жанг жабҳасида жиддий илгарилади.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудида яна президент Башар ал-Ассад назорати ўрнатилди.

Бу эса, биргина Сурия ва Иордания ўртасидаги Жабр чегара назорат нуқтасидаги вазият.

Бу ердан ҳар куни минглаб одамлар Сурия томонига ўтишмоқда, она Ватанлари, ўз уйларига қайтишмоқда.

Айнан шафқатсиз урушлар сабаб, уч йилдирки ёпиқ қолаётган мазкур чегара назорат нуқтаси яқинда – ўтган йил октябр ойида қайта очилган.

Хабарларга кўра, бор-йўғи бир неча ойнинг ўзида Сурияга бориш, дам олиш илинжида бўлган хорижлик туристлар ҳам кўзга ташланиб қолган.

Айрим маҳаллий тадбиркорлар эса, ҳатто, чегараоша савдо-сотиқни қайта тиклаш ҳаракатига тушишган.

Сурия уруши юз минглаб инсонларнинг умрларига зомин бўлган, уларнинг орасида аёллар ва болаларнинг сонлари ҳам озмунча эмаслиги айтилади.

Шундай экан, Сурия атрофидаги ва ўзидаги сўнгги ўзгаришлар нималарга далолат қилади?

Видеолавҳамиз шу ҳақда.

Кўринг, маъқул, деб топсангиз, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Сиз ҳам Суриядаги вазият тинчиб қолди, деган умиддамисиз?..

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

 147  11

17,320 просмотров

3:38 Эрон халқи нега деярли гўшт емай қўйди? - Америка сабабми? BBC Uzbek

Эрон халқи нега деярли гўшт емай қўйди? - Америка сабабми? BBC Uzbek

АҚШ киритган жазо чоралари туфайли оддий эронликларнинг ҳаёти кескин қийинлашган. Мана бу лавҳамизда уларнинг турмушига таъсир қилаётган бешта нарсани санаб ўтдик.

 107  14

12,078 просмотров

22:39 Уйғуристон  дейиш нега хавфли? BBC UZBEK

Уйғуристон дейиш нега хавфли? BBC UZBEK

Уйғуристон — хатарли хаёл, хавфли орзу.

Хитой Марказий Осиёда ҳам уйғурларни назорат ва таъқиб қилаётгани айтилади.

Марказий Осиё давлатлари бугун тобора юксалаётган Хитой таъсир доирасига тушишаркан, бу ҳолат уйғурлар ҳаётида яққол кўринмоқда.

Пекин минтақанинг уч давлати — Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда яшаётган 350 мингга яқин уйғурнинг ўз миллий давлатчилиги ё мустақиллик ҳақида гапиришини истамайди.

Бу мамлакатлардаги аксар уйғурларнинг ота-оналари ўтган ярим аср давомида Хитойдан қочиб келишган. Улар эса шу пайтгача ортда қолган ватанлари — Шинжон Уйғур бўлгаси истиқлоли ҳақида очиқ гапириб келишарди.

Аммо энди аҳвол ўзгармоқда. Марказий Осиёга миллиардлаб доллар сармоялар киритаётган Хитой, кузатувчиларнинг таъкидлашича, айни мамлакатлардаги уйғурларни ҳам назорат қилаётир.

Тўғри, Хитой бугун Шинжон Уйғур бўлгаси иқтисодини ҳам ривожлантирмоқда.

Уйғурлар Шарқий Туркистон ва ё Уйғуристон, деб ҳам атайдиган Шинжон эса тил, дин ва маданий жиҳатдан уйғурларга яқин бўлган ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари билан Хитой ўртасида муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.

Лекин чегаранинг ҳар икки тарафида яшовчи уйғурларнинг ўзаро маданий алоқалардан ташқари, сиёсий фаолиятга ҳам киришиши Хитой учун исталмаган бошоғриқдир.

Сўнгги йиллари Марказий Осиё давлатлари бир нечта уйғурни ушлаб, Пекинга топширишди. Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, улар Хитойда ё қатл этилган, ё узоқ йилларга қамоққа ташланган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил BBC News Channel ҳамда BBC World News телеканаллари Our World ("Бизнинг Дунё") дастури учун Марказий Осиё уйғурлари ҳақида инглиз тилида махсус телекўрсатув тайёрлаган.

"Уйғуристон ёки хатарли хаёл" теледастурини ўзбек тилида томоша қилинг.

 860  80

137,844 просмотров

2:46 Тақдирлар, муслима аёл: Иш бор, келинг, оилангизни боқинг - BBC Uzbek

Тақдирлар, муслима аёл: Иш бор, келинг, оилангизни боқинг - BBC Uzbek

Сафия хоним муслима тадбиркор аёллардан бири, ўзининг шахсий ресторани бор.

У киши ҳозир ишсиз, жойсиз, пулсиз оилаларга кўмак бермоқчи, уларнинг дарбадарликдаги ҳаётини бироз бўлса-да енгиллатмоқчи.

Сафия хоним асли Афғонистоннинг Тожикистонга бевосита чегарадош Қундуз вилоятидан.

Аммо давомий қуролли низолар ва Толибон таҳдиди сабаб, ўзи ҳам оиласи билан дарбадарликка юз тутган.

Афғонистон шимоли-шарқидан ғарбий Ҳирот вилоятига йўл солган, ўша ерда қайта уй-жой тутиб, тадбиркорликка қўл урган.

Ўзи учун тамом ўзга бир муҳитда шахсий ресторанини очишга муваффақ бўлган.

Сафия хоним шу йўл билан ўзига ўхшаб дарбадарликка юз тутган ўнлаб қундузлик оилаларга кўмак бермоқчи.

Уларнинг қочқинликдаги дарду азобларининг бироз бўлса-да аритмоқчи.

Неча ўн йилларки зўравонликлар гирдобида қолаётган Афғонистонда ночорлик ва ишсизлик энг чуқур илдиз отган ва ҳануз долзарблигича қолаётган энг асосий тўртта муаммодан иккитаси бўлади.

Қундуз эса, Афғонистоннинг сўнгги йилларда хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиқиб бўлган иккита шимолий-шарқий вилоятидан биттаси саналади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

 140  4

10,391 просмотров

0:10 Жириновский: "Ўзбекистонга турист бўлиб бормаяпман" - BBC Uzbek

Жириновский: "Ўзбекистонга турист бўлиб бормаяпман" - BBC Uzbek

Россиянинг ашаддий миллатчилик чиқишлари билан машҳур сиёсатчиси Владимир Жириновский Ўзбекистонга йўл олган.

Жаноб Жириновский бошчилигидаги ЛДПР ҳайъати Тошкент ва Бухорони зиёрат қилади. Ҳозирча ўзбек расмийларидан биронтаси билан учрашув режалангани маълум эмас. Амалга ошгани тақдирда, бу Либерал -демократик партия доҳийсининг айни сифатда Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади. Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси бир баёнот тарқатиб, Президент Шавкат Мирзиёев, ҳукуматни, парламент ва сенатни Жириновскийнинг Ўзбекистонга "қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини абадий тақиқлаш"га чақирган. Ижтимоий тармоқларда фаоллар "рус шовинистининг Ўзбекистон тупроғига қадам босишидан" таассуфда эканликларини айтишган ва уни Бухорода "норозилик намойиши билан кутиб олишга" чақириқлар янграган. Айрим ўзбеклар Жириновский ўзларини "Каримовнинг 25 миллион қўйи бор" дея ҳақоратлаганини айтишган. Аммо Жириновскийнинг матбуот котиби Станислав Пахомов "ҳеч қачон бу каби баёнот бўлмагани ва бу гаплар ғирт ёлғон" эканини айтди. У ўз раҳбарининг Ўзбекистонга ижобий кайфият ва режалар билан бораётганини таъкидлади. BBCO'ZBEK дан Паҳлавон Содиқ ЛДПР раҳбарини суҳбатга тортиб, аввалига ташрифдан кўзланган мақсад ҳақида сўради.

 1195  145

134,885 просмотров

12:54 Uzbek Россия фуқаролигини қандай олиш мумкин?

Uzbek Россия фуқаролигини қандай олиш мумкин?

Кейинги пайтларда Россия фуқаролигини олиш истагидаги ўзбекистонликлар сони сезиларли даражада кўпаяпти. Шу муносабат билан OzodJavob дастурига Россия фуқаролигини қандай олиш мумкин, деган мазмунидаги саволлар ҳам тез-тез келмоқда.

Санкт-Петербургда уч йилдан буён меҳнат қилаётган тўрткўллик Марат Facebook орқали Озодликка мурожаат қилиб, Россия фуқаролигини олиш учун нималар қилиш лозимлиги билан қизиқди.

"Мен оилам билан Санкт-Петербургда яшаяпман. Болаларимни ҳам шу ерда мактабга жойладим. Ўзим қурилишда ишлайман. Хотиним дўконда сотувчилик қилади. Биз келажакда шу ерда яшаб, қолишни истаяпмиз. Шунга Россия фуқаролигини олишга ҳаракат бошламоқчиман. Лекин йўл-йўриқларини билмайман. Таниш-билишларим орасида ҳали Россия фуқаролигини олганлар йўқ. Илтимос бу борада маълумот берсангиз", дея сўради Марат Facebook орқали мурожаат қилиб.

Айни мазмундаги илтимослар кўпайгани учун ушбу мавзуни ўрганишга ҳаракат қилдик.

 371  46

115,612 просмотров

8:23 Сарсонтепа сирларини биладиган ўзбек чўпон бола - Наманган Ўзбекистон BBC Uzbek

Сарсонтепа сирларини биладиган ўзбек чўпон бола - Наманган Ўзбекистон BBC Uzbek

Наманганлик Фатхулла Орзиев ота-боболарининг азалий касби бўлмиш чўпонлик билан шуғулланади.

20 ёшли Фатхулла яшайдиган Чуст туманидаги Янгиер қишлоғи аҳлининг даромади асосан чорвачиликдан келади.

Қишлоқ аҳли, қариндош уруғлару қўни-қўшнилар орасида навбатма-навбат қўй ва эчкиларни боқиш удуми асрлар оша сақланиб қолган.

Фатхулла мол боқишни яхши кўради, лекин унинг орзуси олий маълумотли бўлиб, қишлоғи манфаатига хизмат қилиш.

"Қишлоғимизни сой ажратиб туради. Баҳорда сел келганда одамлар қабристонга ўтолмай қолади. Худо хоҳласа, катта одам бўлиб бойвачча бўлиб кетганимда, шу қишлоғимга битта кўприк қуриб бериш ниятим бор", — дейди у.

Фатхулла университетга ўтган йили кира олмади, аммо бу йил яна ҳужжатларини топширган.

Чўпонликка келганда, Фатхулла бу удумнинг устаси — анча-мунча чўпон чиқа олмайдиган Сарсонтепа тоғларига югуриб чиқиб, қўйларини боқади.

Сарсонтепа сирли жой.

Унинг чўққилари бир-бирига ўхшашлиги сабаб бу тоғларни билмаган инсон у ерга чиқса, адашиб сарсон бўлган ҳоллар кўп бўлган.

Лавҳа муаллифи — Умида Қўшоқова. Тасвирчи — Ҳусниддин Ҳамидов.

 1240  57

74,610 просмотров

0:3 Толибон, раққос ва раққосалар: Рақс парда ортидан чиқадими? - BBC Uzbek

Толибон, раққос ва раққосалар: Рақс парда ортидан чиқадими? - BBC Uzbek

Ҳануз Толибон таҳдиди аримаган ва қуролли низолар ичидаги Афғонистонда миллий рақсларни қайта тиклашмоқчи. Амирлиги қудратда бўлган пайтда Толибон куй-қўшиқни буткул маън этган эди.

Осиё маданият уйи Афғонистонда йўқолиб кетиш хавфи остида қолган миллий рақсларни қайта тиклаш ташаббуси билан чиққан.

Аллақачон бир гуруҳ йигит ва қизлар бу каби ташаббусга бош қўшишган, мавжуд хавф-хатарларни ҳам писанд билишмаган.

Улар сони озмунча бўлмаган миллий рақсларини машқ қилишга тушиб кетишган.

Афғонистонда рақс маданияти тарихан асосан марказий ва жанубий вилоятларида анча ривож топган бўлган.

Аммо мамлакат турфа миллатли эмасми, уларнинг маданияти, куй-қўшиқлари, либослари ва умуман миллий ўзига хосликлари доимо бир-биридан фарқ қилган.

Узоқ йиллик урушлар ва жангарилар таҳдиди остида улар барчасининг куй-қўшиқлари унутилиш хавфи остида қолган.

Амирлиги қудратда бўлган пайтда куй-қўшиқ Толибон томонидан буткул ман этилган эди.

Осиё маданият уйининг ташаббуси эса, толиблар Афғонистонда тузуми қулатилган 2001 йилдан буён кузатилмаган бир даражада фаол бўлган бир пайтга тўғри келган.

Видеолавҳамиз ана шу довюрак ва миллатпарвар қиз-йигитлар ҳақида.

Кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг...

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали 44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

 53  37

9,287 просмотров

3:47 Ўзбекистон ва дунё: Нима учун Тошкент эмас, Лондон кўчасида тирик қолишга шанс катта?- BBC Uzbek

Ўзбекистон ва дунё: Нима учун Тошкент эмас, Лондон кўчасида тирик қолишга шанс катта?- BBC Uzbek

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49133215 Аҳолиси 9 миллионга яқин Лондонда бир йилда 65 нафар киши, 2 ярим миллион атрофидаги аҳолиси бор Тошкент кўчаларида эса 3 ойда 57 киши қурбон бўлган.
Лондон кўчаларида ўлим ҳолларининг бўлмаслигига қандай эришмоқда?
Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Соҳиба Ҳаёт Лондондаги ижодий сафари давомида мегаполисда транспортлар ҳаракатига эътибор қаратди. Йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ кўрсаткичларини ўрганди. Ўзбекистондаги ҳолат билан таққослади.

 201  21

10,467 просмотров