Октябрь 19, 2012
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди собиқ ҳоким Самойдин Ҳусейновнинг ўғли Шарофиддин Ҳусейновни иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этди. Шунингдек, Самойдин Ҳусеновнинг бошқа қариндошлари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
204 26
181,382 просмотров
Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев президент Мирзиёвнинг 16 февралга режалаштирилган Бухоро вилоятига сафари олдидан бино таъмирини тўлиқ тугатолмаган мадраса директорини онасидан ҳақорат қилди, устабошинининг қорнига мушт туширди.
10 февраль куни содир бўлган бу воқеа ҳақда Озодликка хабар берган бир-биридан мустақил манбаларга кўра, устабошининг қаршилигига учраган ҳоким милиция ходимларини чақиртириб 40 нафар устани ички ишлар бошқармасига олиб кетишни буюрган. У ерда ҳақоратланган ва калтакланган усталарнинг соқоли олдирилган.
286 35
Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов туман фаоллари билан бўлган йиғилишда маҳаллий фермерлардан бирини ҳақоратлаб калтаклай бошлагандан сўнг, фермер ҳам уни бир муштлаб ерга ётқизиб қўйди. Ҳоким фермерни саккиз суткага қаматди. Олотлик манбаларнинг айтишларича, бу сўконғич ва уронғич ҳокимнинг биринчи бор калтак ейиши эмас. Бундан аввал ҳам Олот ҳокими баъзи тадбиркор ва фермерларни сўкиб ургани учун калтак еган.
927 139
8 ноябрь куни Малайзия маҳкамаси катта миқдордаги наркотиклар контрабандасида айбланган ўзбеклар устидан ҳукм чиқарди. Дорга осиш орқали қатл қилинадиганлар орасида 58 яшар пенсионер аëл ҳам бор.
Малайзия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича¸ жума куни ҳукм ўқилган Ўзбекистон фуқаролари 2010 йил 7 сентябрь куни Куала Лумпур халқаро аэропортида 10 килограм метамфетамин деб аталувчи кимëвий наркотик билан қўлга тушган.
Уч йил давом этган маҳкама ниҳоясида ҳакам учала Ўзбекистон фуқаросини дорга осиш орқали қатл қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ дорга осиладиган ўзбеклар 54 яшар Дилбар Назарова¸ 39 яшар Жасур Жўрақулов ва 58 яшар Сайëра Нурмуҳамедова деган пенсионер аëлдир.
Бундан уч йил аввал 7 сентябрь куни тонгги 9:30 да Тошкентдан Куала Лумпурга учиб келган Дилбар Назарова ëнидан 4¸2 кг¸ Жўрақулов ëнидан 3¸6 кг¸ Нурмуҳамедовадан эса 2¸2 кг кимëвий наркотик модда мусодара қилинган ва дарҳол уларга қарши жиноий иш очилган.
Учала Ўзбекистон фуқароси Малайзияда 1952 йилда қабул қилинган Ўта хавфли наркотикларга оид Актнинг 39B (1) (a) моддаси бўйича айбланган ва бу модда айб ўз исботини топган тақдирда жиноятчини қатл қилишни кўзда тутади.
1455 439
Самарқанд вилоят, Оқдарё туман, Янгиобод маҳалласида яшайдиган Феруза Убайдуллаева иш берувчиси — маҳаллий фермернинг укаси уни ерга ётқизиб қийноққа солгани, яланғоч қилиб ечинтиргани, интим ҳаракатлар қилмоқчи бўлгани, лекин суд уларга жуда енгил жазо берганидан 28 декабрда Озодликка шикоят қилди.
Янгиқўрғон МФЙ раиси Озодликка Феруза Убайдуллаева айтаётган, 26 октябрда содир бўлган воқеани ўз кўзи билан кўрганини айтди.
Убайдуллаеванинг калтакланиши юзасидан тергов суриштируви олиб борган терговчи даъвогарда қўшимча маълумотлар пайдо бўлган бўлса, ариза билан мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.
28 декабрь куни Озодликка келиб тушган видеотасвирда бир эркак бир аёлни юз тубан ётқизиб, устига тиззасини қўйиб қийноққа солаётгани акс этган.
Озодликнинг аниқлашича, бу воқеа 26 октябрь куни эрта тонгда даги "Қум ота фермер хўжалиги" даласида бўлиб ўтган. Қийноққа солинаётган аёл Феруза Убайдуллаева бўлиб, унинг айтишича, қийнаётган эркак иш берувчиси Зиёдилло Ўроқовнинг укаси Ихтиёрдир.
"Фермер йил бўйи ишлатиб, иш ҳақимни беришдан бош тортди"
Оқдарё тумани Янгиқўрғон ҚФЙнинг Янгиобод маҳалласида яшайдиган, уч боланинг онаси 35 яшар Феруза Убайдуллаеванинг Озодликка айтишича, у оғзаки шартнома асосида йил давомида “Қум ота бува” фермер хўжалиги ерида эри билан бирга ишлаган, лекин фермер уни алдаган:
— Фермер Зиёдилла Ўроқов 15 гектар ерга семичка эктирди. Биз шартнома билан ўша ерда ишладик. У иш ҳақи бераман деган эди. Семичкани етиштириб ҳам бердик. Кейин буғдойнинг ўрнига мош экиб бердик. Энди иш ҳақимизни беринг десак, ярмини бердию, ярмини бермади. Қолганини беролмайман, буғдойни ўрнига бўшаган ерга мош экиб олинглар, деди. Ўртада низо чиқди.
437 44
Жорий йилнинг 4 январидан бошлаб қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш учун жазо 5 йилдан 10 йилгача қилиб белгиланди.
Ўзбекистон Президенти ўтган йилнинг 29 декабр куни ноқонуний миграция учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишларни маъқуллади.
Президент томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга кўра, "Жиноят кодекси"нинг 223-моддасига ўзгартишлар киритилди.
Эндиликда қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилади.
"Жиноят кодекси"га киритилган ўзгартиш муаллифларидан бири, исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, аввал бу жазо 3 йилдан 5 йилгача бўлган.
20 18
Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев президент Мирзиёвнинг 16 февралга режалаштирилган Бухоро вилоятига сафари олдидан бино таъмирини тўлиқ тугатолмаган мадраса директорини онасидан ҳақорат қилди, устабошинининг қорнига мушт туширди.
Originally published at — https://www.ozodlik.org/a/29044158.html
155 48
Ўзбекистон Маданият вазирлиги хондада Озодбек Назарбековнинг ашулачилар хизматидан пул ўтказиш йўли билан фойдаланишни йўлга қўйиш, бунинг учун вазирлик қошида тижорий бўлим ташкил этиш таклифини ўрганмоқда. Вазирликнинг исми сир қолишини истаган мулозими Озодлик билан суҳбатда вазирлик бу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
2 июнь куни "Ўзбекконцерт" (аввалги “Ўзбекнаво”) ташкилотида бўлган мажлисда Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги қошида тижорий бўлим очиш ва санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Ўз чиқишида хонанда¸ хусусан¸ прокуратура ва бошқа давлат муассасалари амалдорларининг ўз базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланиш устига¸ дўқ уриб санъаткорларни обрўсизлантириши ҳақида шикоят қилди.
550 141
Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманларида фоҳишалик билан шуғуллангани боис милиция рўйхатида турган аëллар ëппасига пахта теримига жалб қилинган.
Бу ҳақда Қоракўлдаги “Микрорайон” мавзеси яшовчиси, нафақадаги зобит Асад Саломов Озодликка билдирди.
Унга кўра¸ илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларнинг ҳаммасини йиғиб, пахта даласига олиб кетишган:
— Қоракўлда “Микрорайон” деса, ҳамманинг кўз олдига енгил-табиат қизлар келади. Бу жойдаги кўп қаватли уйларда аксарият эрдан ажраган ëлғиз аëллар яшайди. Ўтган ҳафта участковой милиса маҳалла посбонлари билан келиб 40 дан зиëд аëлни пахтага олиб кетди. Агар бормасанг баëннома тузиб ишингни судга ошираман деб пўписа қилди. Мен балкондан қараб турдим. Ҳаммасини бир қатор қилиб тизиб рўйхат билан перекличка қилиб автобусга солиб олиб пахтага олиб кетди¸ дейди Асад Саломов.
Маълум бўлишича¸ айни ҳолат Бухоронинг Олот туманида ҳам кузатилган.
Исми сир қолишини истаган олотлик участка нозири Озодлик билан суҳбатда фоҳишалар пахта теримига жалб қилиниши билан боғлиқ тафсилотларни айтиб берди:
— Пахтага одам чиқариш масаласи қаттиқ қўйилди. Маҳалладан одам чиқаришни ўзи бўлмайди. Кўпчилик ишидан пахтага боради. Юра олмайдиган касаллар бор. Пахтага чиқиб териши мумкин бўлган ва ҳеч қаерда ишламайдиган аëллар бор Бу аëллар одам савдоси ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш масаласида спец учетда туришади. Энди шу пулга танасини сотадиган аëллар десак уларни. Ўшаларни пахтага олиб чиқдик. Чиқмайман деса эски делоларга ход бериб жаримага тортамиз дедик. Йўқ туппа-тузук пахта теришяпти. Энди кўпга келган ҳашарку бу¸ — дейди олотлик милиция ходими.
219 22
БУГУНГИ КУНДА БУХОРО ВИЛОЯТИДА ХОКИМ УКТАМ БАРНОЕВ КУПЛАБ АМАЛИЙ СИЛОХОТЛАРНИ ХАЁТГА ТАДБИК ЭТДИ. ХАЛК БИЛАН ТУГРИДАН ТУГРИ ЖОНЛИ МУЛОКОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРМОКДА. УШБУ ВИДЕОРОЛИКДА АНА ШУНДАЙ ЖОНЛИ УЧРАШУВ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИГА КАРАТИЛГАН САЙЁР УЧРАШУВ ОЛОТ ВА КОРАКУЛ ТУМАНИ ФУКАРОЛАРИ УЧУН ДУРМОН МВЙ ДУРМОН КИШЛОГИНИНГ КОК МАРКАЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
14 6