Бойсунда МҲХ ходимини ҳибсга олишди

Бойсунда МҲХ ходимини ҳибсга олишди

Ноябрь 16, 2013

2013 йил 12 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани МҲҲининг Шамсиддин исмли ходими Сурхондарё вилояти МҲҲ томонидан ҳибсга олинди.
Бу шахс, ЎзР ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбланмоқда. Ҳусусан, порахўрлик, таъмагирлик ва давлат мол-мулкини ўзлаштиришда.
Бойсунлик фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, Бойсун тумани ИИБга қарашли, "Дарбанд ЙПҲ" масканидан "гиёҳванд моддаларини олиб ўтишда катта роль ўйнаган" деган хабарлар ҳам мавжуд.
Ҳозирги кунда, Бойсун тумани МҲҲнинг ходими Шамсиддин Сурхондарё вилояти МҲҲнинг ертўласида сақланмоқда.

 108  23

97,275 просмотров

comments powered by Disqus
4:37 Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COM

Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COM

19 январ куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашган Президент Шавкат Мирзиёев МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган. У МХХ ходимларини, "сотқин", "ит" деган ва улар давлатга қимматга тушгани ҳамда ҳаммани шарманда қилганини таъкилаган.

Шавкат Мирзиёев барча "ғўддайган" ва "ўғри" МХХ ходимларини ишдан олишини айтган.

Чексиз ваколатни МХХчиларга уларнинг отаси бермаганинин таъкидлаган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

 6691  570

1,663,843 просмотров

2:52 Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки...

Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки...

Миллий хавфсизлик, миллат хавфсизлиги учунми ёки
миллат қотиллиги учунми?

Миллий хавфсизлик хизмати подполковниги Нодир Тўрақулов томонидан отиб ўлдирилган ўрта ёшдаги эркак ва унинг 5 ёшли қизининг жасадлари топилди.
“Иккала жасаднинг ҳам қўллари кишанланган ҳолда топилган, иккаласининг ҳам пешонасидан икки ўқ отилган, бу даҳшат. Беш ёшли қизни ҳам отиб ўлдирган. Кўмишдан олдин унинг ҳам қўлларидан кишанни ечмаган”, — дейди манбалар.
ЎХҲга келган маълумотларга кўра, ўз вақтида Тўрақулов Сурхондарё вилояти МХХ тергов бўлимининг бошлиғи бўлиб ишлаб юрган пайтда, унинг буйруғи билан Сурхондарёлик бир одамни уйидан олиб кетишади. Уйда ота билан қизи ҳам бўлади ва бола ёлғиз қолмайман деб йиғлайди. МХХ ходимлари Тўрақуловга қўнғироқ қилиб, одамнинг қизини ҳам ёнида олиб келмоқчи, олиб борайликми?, — деб сўрашади. Тўрақулов сўкиниб иккаласини ҳам олиб келишни буюради. Бу маълумотлар Н.Тўрақуловнинг ишини кўриб чиқиш давомида маълум бўлган. Тўрақуловнинг шофёри кўрсатма бериб, жасадларнинг кўмилган жойигача айтиб берган ва Н.Тўрақулов ҳам ўз жиноятини тасдиқлаган.
Нодир Тўрақуловнинг иши бўйича қийноққа солиниб, яширин отиб ўлдирилган одамлар жуда кўп топилди ва булар сони 20 тага етади, ва уларнинг кўпчилиги аёллардир.
Нодир Тўрақулов қамоққа олингунга қадар Сурхондарё вилояти МХХ тергов бошқармасида тергов бўлими раҳбари бўлиб ишлаган. У МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг ўнг қўли бўлган. Н. Тўрақулов Ўзбекистон республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодировнинг куёвидир.
Ўзбекистон ички ишлари ходимларининг шафқатсизлиги ва хақоратгўйлиги яқин вақтлардан бери ошкора қилиб келиняпти. Уларнинг халқ хавфсизлиги учун ишлашлиги ўрнига, халқни қўрқитиш учун омил бўлиб қолганини исботлашни ҳеч ҳожати қолмади. Чунки мана шундай воқеъликни ўзбек халқи неча йиллардан бери бошидан кечиради. Собиқ Совет Иттифоқи олиб келган тузумдан бошлаб, ҳозиргача бу қўрқув халқнинг қалбидан кетгани йўқ.
Пайғамбаримиз Мухаммад С, А, В нинг ашаддий душмани Абу Жаҳлга дедилар:
-Эй Абу Жаҳл, сен Мухаммадни бу қадар ёмон кўрсанг, ана уйи, бориб ўлдир, -дедилар.
Бизнинг урфимизда хотинларни қўрқитиш шарафсизликдир. Уни хотини ва болаларини олдида ўлдирмайман, -деди.
Абу Жаҳлдан ҳам номуссиз ва шафқатсиз кимсаларни тарбия қилиб, бошимизга келтирган тузумга рози бўлайликми, ёки адолат билан бошқарилувчи, Оламларнинг Роббиси рози бўладиган исломий тузумни орзу қилайликми? Бу орзулар билан яшаган инсонлар жиноятчию, номуссиз ва шарафсиз қотиллар эса қаҳрамон. Буми демократча адолат?

 3203  379

827,127 просмотров

23:42 “Блогер зинҳор ҳокимиятга яқинлашмаслиги, ҳокимият чойини ичмаслиги керак”

“Блогер зинҳор ҳокимиятга яқинлашмаслиги, ҳокимият чойини ичмаслиги керак”

"Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди."

Бу сўзларни президент Мирзиёев 26 август куни Самарқандга, “Шарқ тароналари” халқаро фестивали очилишига борганда бир гуруҳ блогерлар билан салом-алик чоғида айтди.

Ҳокимият тепасига келганига 3 йил тўлаётганига қарамай, ҳануз бирор журналист саволларига жавоб бериш ёки матбуот анжумани ўтказиш у ёқда турсин, ҳатто брифинг бермаган давлат раҳбари ўзбек жамиятида эндигина тета-поя қилаётган, лекин овози баралла эшитила бошлаган блогерлар билан селфи-суратга тушди.

Хўш, бундай илтифот замирида нима ётибди?

Жамиятда блогерларнинг ўрни нақадар муҳим?

Ўзбек блогерлари ўз зиммасидаги ижтимоий масъулиятни ҳис қилаяптиларми? Ёки улар ҳар қандай масъулиятдан озодми?

Шу ва шу каби саволларни фарғоналик блогер Баҳодирхон Элибоевга бердик.

 148  6

6,703 просмотров

3:32 Туркманистонча фоҳишалик

Туркманистонча фоҳишалик

Туркманистонча фоҳишалик
Центразия сайтинг хабарига кўра: бугунги кунда Туркманистон жумҳуриятининг Тошоғуз шаҳридаги аёллар колониясида фоҳишалик қилган деган айб билан 37 та аёл жазо муддатини ўтамоқда. Уларнинг орасида ёши 52 дан юқори бўлган бир аёл, ҳамда ёш болалик ва набиралик аёллар ҳам бор.
Аслида улар ҳеч қачон фоҳишалик билан шуғулланишмаган. Уларнинг ягона айби иккинчи хотин бўлиб турмуш қурганлигидир. Туркманистонда кўпхотинлик қонун тарафидан манъ қилинган. Лекин бу ерда шариъат қонунига мувофиқ биттадан кўп аёл билан оила қурган эркаклар кўплаб топилади.
Ҳуқуқни химоя қилиш органлари ходимлари учун иккинчи хотин бўлиб турмуш қурган аёлларни овлаш манфаат манбаига айланиб қолган. Улар бундай оилаларни топиш учун айғоқчилар ёллайдилар. Тузоққа илинган аёллар қийин аҳволда қолиб ушбу икки ишдан бирини танлаши керак бўлади:
1.5000 АҚШ доллари миқдорида жарима.
2.Туркманистон республикаси жиноят кодексининг 137 ва 138 моддаларига кўра жиноий иш қўзғатилиши. Уларга асосан иккита айб қўйилади. Шахсларни товламачилик йўли билан фоҳишабозлик қилишга ундаш ва фоҳишалик билан шуғулланиш. Жарима тўлай олмаганларни эса икки йиллик қамоқ жазоси кутади. Бугунги кунда, жиноят кодексининг ана шу моддасига кўра 3 — 4 мингта аёл жарима тўлади. Лекин жарима тўлай олмаган 37 та аёл эса, фоҳишаликда айбланиб, жазо муддатини ўтамоқда.
Туркманистон республикаси Ўрта Осиё давлатлари ичида энг ёпиқ зона бўлиб, жуда қаттиқ ва тоталитар режими билан ажралиб туради. Давлат президенти Гурбангули Бердимухаммедов ўз халқига зулм ўтказишда қўшни давлатлардаги хамкасбларидан ортда қолмаяпти. Ўзбекистонда аёлларнинг хижоб кийиши таъқиқланган бўлса, Қирғизистонда эса, муслима аёллар террорчилик, экстримистик фаолият олиб борганликда айбланиб қамоққа тиқилмоқда.
Зино йўлига юрмасдан, Аллоҳнинг шариати рухсат берган йўл билан оила қураётган покиза аёлларни фоҳишаликда айблаётган Туркманистон республикасининг бузуқ сиёсати ҳаммасидан ошиб тушди. Туркман аёлларига миллий либос кийиш мажбурий бўлиб, шариат белгилаб берган кийим — хижоб кийиш эса таъқиқланади. Турли хил таносил касалликлари, никоҳсиз туғилаётган болалар, оилавий жанжаллар ва бундан бошқа кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётган ҳақиқий жиноятчи фоҳишалар қолиб, Аллоҳнинг қонунига кўра, пок йўл билан турмуш қураётган мўъмина аёлларнинг жазога тортилаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир.
“Албатта то бир қавм ўз холатларини ўзгартирмагунларигача, Аллоҳ уни ўзгартирмас”.
Мустамлакачи кофирлар ўз бузуқ тузумларини сақлаб қолиш учун бор куч -имкониятларини сарф қилаётган бир пайтда, биз мусулмонлар нима учун Аллоҳнинг динини олий қилишга харакат қилмаймиз?

 1377  486

1,040,798 просмотров

2:24 Сурхондарёда чегарачилар бир фуқарони отиб ўлдирди

Сурхондарёда чегарачилар бир фуқарони отиб ўлдирди

Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти Узун туманида ўзбек чегарачилари бир фуқарони отиб ўлдирди. Озодлик манбаларининг билдиришича, 32 ёшли фуқаро 3 март куни кечки пайт вилоятнинг тоғли ҳудудида ўзбек-тожик чегарасини бузиб ўтаётган пайтда отиб ўлдирилган. У билан бирга бўлган яна икки фуқаро воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Давлат чегара хизматига кўра, чегара бузувчилар Тожикистондан дори воситаларини контрабанда воситасида Ўзбекистонга олиб киришга уринган.


Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Узун тумани Отчопар қишлоғида истиқомат қилган 1982 йилда туғилган Дилмурод Бозоров 3 март куни кечки пайт, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг тоғли ҳудуддан ўтадиган участкасида ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилди.

 85  22

65,834 просмотров

7:40 МХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берган

МХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берган

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва Тоймуроз Алимовга мамлакат қамоқхоналарида сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация қилиш”га буйруқ берган.

БИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ, БИЗНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАНГ

Элтуз фаолияти жамоатчилик ҳимматига боғлиқ.

Бизга беришингиз мумкин бўлган ҳар қандай ёрдам Ўзбекистондаги Cўз эркинлиги ривожида муҳим аҳамиятга эга.

Нашримиз учун моддий ёрдамни қуйидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширишингиз мумкин: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия Форуми.

IBAN: DE20 4306 0967 1113 0935 00

BIC: GENODEMIGLS

facebook.com/eltuzcom
Телеграм: t.me/eltuz
Oднаклассники: ok.ru/eltuz
Инстаграм: Instagram.org/eltuz
Твиттер: Twitter.com/eltuz
email: [email protected]

 4005  888

1,984,344 просмотров

2:21 Бухоро собиқ ҳокими ўғиллари ва қариндошлари қамалди

Бухоро собиқ ҳокими ўғиллари ва қариндошлари қамалди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди собиқ ҳоким Самойдин Ҳусейновнинг ўғли Шарофиддин Ҳусейновни иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этди. Шунингдек, Самойдин Ҳусеновнинг бошқа қариндошлари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

 206  27

182,995 просмотров

0:34 Muhsin Palvon Uzun & Abdullo Polvon Denov .mp4

Muhsin Palvon Uzun & Abdullo Polvon Denov .mp4

победа Мухсин палвона!

 172  36

105,936 просмотров

12:3 Сурхондарёлик тадбиркор Каромат Қодирова: 10 СОТХ ЕРИМНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ МАҚСАДИДА ЎҒЛИМНИ ЎЛДИРИШДИ!

Сурхондарёлик тадбиркор Каромат Қодирова: 10 СОТХ ЕРИМНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ МАҚСАДИДА ЎҒЛИМНИ ЎЛДИРИШДИ!

Тадбиркорлигини давом эттириш йўлидаги шавфатсиз курашларда дилбандини қурбон берган она Каромат Қодирова ушбу видеомурожаатини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига жўната олмади. Жўнатишга бўлган уринишлари эвазига виртуал қабулхона саҳифасидан "«Files» файл жуда катта. Ўлчам 5 MB ошиши керак емас", деган жавоб олаверди. Тадбиркор она кейин билса, виртуал қабулхонага катта ҳажмдаги видеомурожаатларни юбориш имконияти мавжуд эмас экан. Шубоис ҳам Каромат Қодирова видеомурожаатини интернет сайтлари орқали мамлакат президенти Мирзиёевга етказишга қарор қилди."

 3876  446

403,174 просмотров

1:1 Байсун. Гравитационная аномалия. Пример с машиной. Вид сверху

Байсун. Гравитационная аномалия. Пример с машиной. Вид сверху

В высокогорной районе Сурхандарьинской области, Байсунском районе была обнаружена "Гравитационная аномалия". На небольшой отрезке пути длиной всего 50 метров, круглые предметы вопреки всем законам физики катятся вверх, вода течет вспять а машина на нейтральной скорости разгоняется до 10 км км /ч.

 78  9

19,386 просмотров